Norma.uz
Божхона
10.02.2016 Ахборот технологиялари – божхона ривожи учун!
Мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолиятни янада ривожлантириш ва тадбиркорларга кенг қулайликлар яратишга катта эътибор берилмоқда. Жумладан, божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини янада такомиллаштириш ва шаффофлаштириш мақсадида соҳага ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, Интернет тармоғи орқали турли интерактив хизматлар кўрсатиш кўлами тобора ортиб бормоқда.
далее...»»
01.02.2016 Мен божхоначи бўлмоқчиман

Божхона тизими фаолиятининг самарадорлиги, унинг мунтазам такомиллашиб бориши кўп жиҳатдан кадрлар салоҳиятига бевосита боғлиқ. Шундай экан, божхона ишини жаҳон андозалари даражасида ташкил этишнинг муҳим шартларидан бири – бу юқори малакали профессионал кадрларни тайёрлаш ҳисобланади. Хўш, божхона органларига кимлар қабул қилинади? Божхоначи бўлиш истагида юрган ёшларга қандай талаблар қўйилади? Қуйида шу каби саволларга атрофлича тўхталиб ўтамиз.


далее...»»
25.01.2016 Тўғри рўйхатдан ўтказилгансиз
Фирмамиз биринчи марта импорт контрактини тузди. Мен, йўриқномага кўра, уни my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтказишнинг барча босқичларидан ўтдим. Аввал контрактнинг ўзи ҳақидаги маълумотларни, сўнгра унга доир спецификацияларни жўнатдим. Дарҳол қабул қилинганлиги тўғрисида хабарнома келди. Бироқ мен маълумотларни алоҳида-алоҳида жўнатиб, тўғри қилган-қилмаганлигимни билмоқчи эдим.
далее...»»
25.01.2016 Сотинг ва БЮД тақдим этинг

Агар барча тегишли тўловлар тўланган бўлса, шартли чиқариб юборишда (НД-40) расмийлаштирилган товарни кирим ва реализация қилиш мумкинми?


далее...»»
25.01.2016 Электрон шаклда хабардор қилинади
Божхона постида бизга 2015 йил декабридан бошлаб божхона брокери фаолиятини амалга оширувчи фирмаларни, шунингдек декларант жисмоний шахсларни ДБҚда ҳисобга қўйишнинг янги тартиби амал қилаётганлигини айтишди. Ушбу ўзгартишлар тўғрисида батафсилроқ билишни хоҳлардик. Брокернинг ишини текширишга доир бирор-бир янгилик борми?
далее...»»
19.01.2016 Афсус чекиб қолишди...
Республикамизда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш устидан самарали давлат назорати ўрнатилган бўлиб, бу мазкур турдаги товарларнинг яширин тарзда ишлаб чиқарилиши ёхуд республикамиз ҳудудига олиб кирилишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
далее...»»
19.01.2016 Божхоначи қандай одам бўлиши керак?
Президентимизнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида шундай сўзлар битилган: «...маънавият – инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир...» Ҳақиқатан ҳам, агар инсонни ҳаётда руҳан покланиш, қалбан улғайиш масалалари қизиқтирмаса ва у фақат моддий бойлик ва фаровонлик илинжи билан умргузаронлик қилаверса, бориб-бориб у ўзлигидан ажраб қолади, инсонийлик қиёфасини йўқотади. Бу эса маънавиятга қилинган таҳдид билан баробардир.
далее...»»
05.01.2016 Олиб кирувчига боғлиқ эмас

Биз Россия компанияси билан озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришга контракт туздик. Юк келиб тушди, биз уни 74-режимга жойлаштирдик, у ҳозиргача божхона омборида турибди, чунки ўзбек тилидаги маркировкаси йўқ. Шу муносабат билан уни бошқа мамлакатга реэкспорт қилиш масаласи юзага келди. Бироқ етказиб берувчи ушбу таомилни у олдиндан ҳамкорлик қилиб келаётган учинчи тараф амалга оширишини хоҳлаяпти. Биз импорт қилган товарни бошқа юридик шахс реэкспорт қилишга ҳақлими? Ким экспорт қилишга рухсатнома беради, ушбу режимда жойлаштиришнинг қандай жиҳатлари бор? Бунда экспорт контрактини расмийлаштириш керакми?


далее...»»
21.12.2015 Жўнатмага «сиғмади»
Дори-дармон воситаларини республикамиз ҳудудига олиб киришда таркибида психотроп моддалар бўлган дори воситаларига алоҳида ёндашилади. Хусусан, таркибида психотроп ва гиёҳванд моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини халқаро почта жўнатмалари орқали юбориш Халқаро почта конвенциясига асосан ва республикамиздаги тартибларга мувофиқ тақиқланган.
далее...»»
21.12.2015 Байрам «пақ-пуқ»сиз – осуда ўтсин!
Кўнгилочар ва бошқа маиший мақсадларда ишлатиладиган пиротехника буюмларидан фойдаланиш кўлами дунё бўйлаб ортиб бораётир. Айниқса янги йил кириб келиши олдидан пақ-пуқлар масаласи янада кўндаланг туришни бошлайди.
далее...»»
21.12.2015 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсати билан
Онам сурункали касалликка учраган, мунтазам равишда қимматбаҳо дорилар керак. Улардан бири Россия заводида ишлаб чиқарилади. Россиядаги қариндошларимиз уни бизга вақти-вақти билан почта орқали юбориб туришлари мумкин. Шунда биз уни харид қилишда маблағни анча тежаган бўлардик. Божхона бандероль ёки посилка билан жўнатилган дориларни ўтказадими?
далее...»»
21.12.2015 Божхоначини ишонтира олинг
Россиядаги дўстим менга шахсий фойдаланишим учун ўзининг бинокуляр микроскопини совға қилмоқчи. Мен микроскопни Москвада яшайдиган ҳамюрт дўстимга жўнатишни илтимос қилдим, у Ўзбекистонга навбатдаги келишида микроскопни ўзи билан олиб келади. Ўзбекистон Республикаси почтаси орқали жўнатиш тақиқланган товарлар рўйхатида микроскопни топмадим. Божхона уни ўтказармикан?
далее...»»
21.12.2015 Божхоначиларга байрам туҳфаси

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги тантаналари Тошкент вилояти божхона бошқармаси таркибидаги бир қатор божхона постларида хизмат қилаётган божхоначилар ва уларнинг оила аъзолари учун қўшалоқ байрамга айланди.


далее...»»
14.12.2015 Бемаврид «жилоланди»
«Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари тилла ва заргарлик буюмларининг ҳаво йўллари орқали ноқонуний олиб ўтилишига қарши чора-тадбирларни давом эттиришмоқда.
далее...»»
09.12.2015 Ёзувчи билан юзма-юз

Давлат божхона қўмитасида бўлиб ўтган навбатдаги маънавий-маърифий тадбирда Қўмита шахсий таркиби вакиллари Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев билан учрашишди. Ижодий учрашув давомида ёзувчи мамлакатимизда мустақиллик йилларида болалар адабиётини ривожлантириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритди.


далее...»»
09.12.2015 Психотроп воситаларни олиб ўтиш ва сақлаш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2015 йилдаги 330-сон Қарори билан наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни (НПП) олиб ўтиш пайтида рухсат бериш ҳужжатлари олинишини тартибга соладиган бир қатор ҳужжатлар тасдиқланди.
далее...»»
01.12.2015 Ўрнини босувчи ҳужжат тақдим этинг

Етказиб берувчининг маълум қилишича, АҚШда божхона декларацияси берилмас экан, чунки унда тижорат сири ҳолатлари мавжуд. Биз эса ушбу товар имтиёзли бўлгани сабабли уни олиб кирамиз. Шу сабабли уни Хитойда эмас, балки ишлаб чиқарувчи мамлакатда буюртиришга қарор қилдик. Нима қилишимиз керак? Зеро агар биз имтиёз олмасак, уни олиб киришдан маъно йўқ.


далее...»»
24.11.2015 Олиб ўтилаётган товарлар ҳақида божхонани олдиндан ва интернет орқали хабардор қилиш мумкин

1 декабрдан бошлаб автомобиль транспортида божхона чегараси орқали ўтказиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида давлат божхона хизмати органларини электрон тарзда олдиндан хабардор қилишни амалга ошириш ҳуқуқи берилади.


далее...»»
24.11.2015 ...Бир марта кўрган яхши: журналистлар учун медиа-тур

Давлат божхона қўмитасининг «Тошкент-Аэро» ИБК ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаси билан ҳамкорликда пойтахтимиздаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари ва ишлаб чиқариш корхоналари бўйлаб медиа-тур уюштирилди.


далее...»»
18.11.2015 Аввал ахборот, кейин товар етиб келади

Эндиликда автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиладиган товарлар ва транспорт воситаларини божхонада расмийлаштириш янада такомиллашадиган ва расмийлаштириш вақти қисқарадиган, қолаверса, улар тўғрисидаги ахборотларнинг ишончлилиги ошириладиган бўлди.


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика