Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 47 / Божхона

Олиб ўтилаётган товарлар ҳақида божхонани олдиндан ва интернет орқали хабардор қилиш мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2015 йилдаги 307-сон Қарори билан ташувчиларга, божхона брокерларига ёки бошқа манфаатдор шахсларга 2015 йил 1 декабрдан бошлаб автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали (шу жумладан транзит шартларида) ўтказиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида давлат божхона хизмати органларини электрон тарзда олдиндан хабардор қилишни амалга ошириш ҳуқуқи берилади.


Чегара орқали ўтказиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида электрон тарзда олдиндан хабардор қилишда маълумотларни давлат божхона хизмати органларига тақдим этишнинг автоматлаштирилган тизимига Интернет тармоғи воситасида божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситалари ўтказилгунгача ёки ўтказилиш вақтида жўнатилиши мумкин.

Ҳужжат билан божхона органларига тақдим этиладиган маълумотлар рўйхати тасдиқланди.

Электрон тарзда олдиндан бериладиган ахборотларнинг мавжудлиги ўтказиладиган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати шаклларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилишда ҳисобга олинади. Агар электрон тарзда олдиндан берилган ахборотлар мавжуд бўлганда ва улар товар билан бирга жўнатиладиган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлганда божхона назорати ва расмийлаштириш товар билан бирга жўнатиладиган ҳужжатлар божхона органларига тақдим этилган вақтдан бошлаб 1 соат мобайнида амалга оширилади.

Aвтомобиль транспортида чегара орқали ўтказиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида божхона органларининг электрон тарзда олдиндан хабардор қилиниши таомили божхонада расмийлаштиришни янада такомиллаштириш ва расмийлаштириш вақтини қисқартириш, шунингдек улар тўғрисидаги ахборотларнинг ишончлилигини ошириш мақсадида жорий қилинади.

 

Ҳужжатга қисқача шарҳни
«Norma Profi» эксперти
Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 1686 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика