Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 51 / Божхона

Божхоначини ишонтира олинг

 

Россиядаги дўстим менга шахсий фойдаланишим учун ўзининг бинокуляр микроскопини совға қилмоқчи. Мен микроскопни Москвада яшайдиган ҳамюрт дўстимга жўнатишни илтимос қилдим, у Ўзбекистонга навбатдаги келишида микроскопни ўзи билан олиб келади. Ўзбекистон Республикаси почтаси орқали жўнатиш тақиқланган товарлар рўйхатида микроскопни топмадим. Божхона уни ўтказармикан?

Н.Йўлдошев.

 

– Импорт қилиш (олиб кириш) тақиқланган предметлар рўйхатида (Президентнинг 10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон Фармонига 5-илова) бинокуляр микроскоп кўрсатилмаган. Тегишинча, бундай товарни олиб кириш тақиқланмаган.

Божхона кодексининг 14-моддасига кўра товарларнинг нимага мўлжалланганлигини божхоначилар муайян хусусиятлардан, хусусан, уларнинг истеъмол хоссалари, қўллаш ва фойдаланиш амалиётидан келиб чиқиб белгилайди. Одатда рўзғорда фойдаланилмайдиган товарларни олиб кириш, агар олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, улар тижорат мақсадлари учун олиб кириляпти деб тахмин қилишга асос беради. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида низомнинг1 5-бандига мувофиқ, агар товарлар уни олиб ўтувчи шахс ва унинг оила аъзолари томонидан фақат рўзғорда ишлатиш ва фойдаланиш учун олиб кирилса ҳамда улардан фойдаланиш даромад олиш билан боғлиқ бўлмаса, улар ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ёки бошқа тижорат фаолияти деб ҳисобланмайди.

Менинг билишимча, бинокуляр микроскоп турли биологик материаллар таҳлили учун мўлжалланган. Одатда улар исталган даражадаги тиббий лабораторияларда, шунингдек олий ва ўрта ўқув юртларида ўқув мақсадлари учун қўлланади. Ушбу жиҳат божхоначиларни қизиқтиради деб ўйлайман. Сизнинг вазифангиз – микроскоп шахсий фойдаланиш учун олиб кирилаётганлигини исботлай олиш ва божхоначиларни бунга ишонтириш.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш нормаларига2 кўра жисмоний шахс ўз эҳтиёжлари учун кузатиб бориладиган багажда чегарадош бўлмаган давлатлар (шу жумладан РФ) ҳудудидан умумий қиймати 1 000 АҚШ долларидан ошмайдиган товарларни олиб киришга ҳақлидир.

 

Маълумот учун! Кузатиб борилмайдиган багажда товар олиб кирилиши чоғида (шу жумладан почта жўнатмаси билан юборилганда) бож тўламасдан олиб кириш меъёри татбиқ этилмайди.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

___________________________________

1ДБҚ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МВ ва БББ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдн ўтказилган.

Прочитано: 1677 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика