Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 51 / Божхона

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсати билан

 

Онам сурункали касалликка учраган, мунтазам равишда қимматбаҳо дорилар керак. Улардан бири Россия заводида ишлаб чиқарилади. Россиядаги қариндошларимиз уни бизга вақти-вақти билан почта орқали юбориб туришлари мумкин. Шунда биз уни харид қилишда маблағни анча тежаган бўлардик. Божхона бандероль ёки посилка билан жўнатилган дориларни ўтказадими?

Д.Петров.

 

– Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари (ЎзААА бош директорининг АВ томонидан 18.04.2011 йилда 2219-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тартибини, почта алоқаси операторлари, провайдерлари ҳамда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди. Қоидаларга 3-иловада Жўнатилиши тақиқланган ва чекланган предметлар ва моддалар рўйхати келтирилган. Маълум шарт-шароитларда халқаро почта, курьерлик жўнатмаларида жўнатиш рухсат этилган предметлар жумласида доривор воситалар, тиббиёт мақсадларидаги маҳсулотлар ва тиббиёт техникаси ҳам кўрсатилган. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техникалар сифатини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан бериладиган рухсатномани расмийлаштириш лозим. Унинг нусхасини почта жўнатмасининг ичига қўйиш, аслини эса зарурат туғилганда божхона хизмати вакилига ёки почта алмашинуви жойида тақдим этиш мумкин.

Бунда Айрим жисмоний шахслар томонидан қўллаш мақсадида Ўзбекистон Республикасига бир марта олиб кириш учун рухсат берилган дори-дармон воситалари ва тиббиётда ишлатиладиган буюмлар нормасини ҳисобга олиш керак. У Давлат божхона қўмитасининг 9.10.1998 йилдаги 115-сон кўрсатмасига ­3-иловада белгиланган.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2039 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика