Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 51 / Божхона

Байрам «пақ-пуқ»сиз – осуда ўтсин!

 

Кўнгилочар ва бошқа маиший мақсадларда ишлатиладиган пиротехника буюмларидан фойдаланиш кўлами дунё бўйлаб ортиб бораётир. Айниқса янги йил кириб келиши олдидан пақ-пуқлар масаласи янада кўндаланг туришни бошлайди.

 

Хайриятки, юртимизда «Пиротехника буюмлари муомаласи тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (22.09.2010 йилдаги ЎРҚ-261-сон) қабул қилиниши билан пиротехника буюмлари муомаласи бўйича янада самарали давлат назорати ўрнатилди, фуқаролар манфаатлари мустаҳкам ҳимоя остига олинди.

Шунингдек, Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига (Олий Мажлиснинг 12.05.2001 йилдаги 222-II сон қарори билан тасдиқланган) пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш билан боғлиқ фаолият ҳам киритилган.

Пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласи юзасидан маъмурий ва жиноий жавобгарликнинг кучайтирилиши бу борада божхона органлари зиммасидаги масъулиятни янада оширди. Бу борада республикамиз божхоначилари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда доимий чора-тадбирларни олиб боришмоқда. Натижада жорий йилнинг 14 декабрига қадар мазкур йўналишда 62 та божхона қоидабузарликлари аниқланиб, қиймати 55,6 млн сўмлик 659 минг донадан ортиқ пиротехника воситалари ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олди олинди.

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Ғишткўприк» чегара-божхона комплекси орқали республикамизга кириб келаётган янгийўллик Э.Намозованинг (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) безовталаниши божхоначиларда шубҳа уйғотди. Шундан сўнг ушбу аёл холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, у эгнидаги курткасининг ички чўнтакларига 360 дона пиротехника воситаларини яшириб олгани фош қилинди.

Мазкур комплекс ходимлари томонидан андижонлик М.Маъмурованинг қинғир қилмишларига ҳам нуқта қўйилди: унинг қўл юклари орасида қонунга зид равишда олиб ўтиш учун кўзланган 100 минг сўмлик 0,5 кг оғирликдаги пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги пиротехника буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди.

Фарғона туманининг қўшни давлатга чегарадош ҳудудида истиқомат қилувчи Б.Саломов бошқарувидаги «Тико» автомашинаси тўхтатилиб текширилганда, унинг салони ва юкхонасида божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 957 қутида 57 минг дона пиротехника воситалари ноқонуний равишда республикамиз ҳудудига олиб кирилаётгани аниқланди. Дастлабки суриштирувларга кўра, қиймати 3,8 млн сўмлик 57 кг оғирликдаги мазкур тақиқланган воситалар шаҳрихонлик Д.Норбековага тегиши эканлиги аниқланди.

Айни шу ҳудудда фарғоналик Ҳ.Юсуповнинг ҳам пақилдоқлари олиб қўйилди. Маълум бўлишича, унинг «Хундай-Портер» автомашинасида 2,5 мингдан ортиқ қутиларда пиротехника воситалари ноқонуний равишда олиб кирилаётган экан. Қиймати 10 млн сўмдан ортиқ бўлган мазкур пиротехника буюмларининг умумий оғирлиги 154,5 кг ни ташкил қилди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида яширин равишда сақланаётган йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг «уя»си фош этилди. Олинган тезкор маълумотлар асосида Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи ўзаро қариндош фуқаролар Боймуродовларнинг хонадонлари амалдаги тартибларга мувофиқ холислар иштирокида кўздан кечирилганда, бу ерда муқаддам ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 436 минг донадан ортиқ пиротехника воситалари тегишли ҳужжатларсиз яширин равишда сақланаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Шу ўринда юртдошларимизга пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига оид ва бошқа божхона қоидабузарликлари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 120-76-27 «Ишонч телефони»га қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Ҳудудий божхона бошқармалари «Ишонч телефонлари»нинг тўлиқ рўйхатини www.customs.uz сайтидан олиш мумкин. Унутманг, бу билан сиз янги йил арафасида ўзингиз, оилангиз ва юртдошларимиз саломатлиги ҳамда хотиржамлигини таъминлашга ҳисса қўшган бўласиз.


Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 2042 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика