Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 51 / Божхона

Божхоначиларга байрам туҳфаси

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги тантаналари Тошкент вилояти божхона бошқармаси таркибидаги бир қатор божхона постларида хизмат қилаётган божхоначилар ва уларнинг оила аъзолари учун қўшалоқ байрамга айланди.

 

 

 

Байрам арафасида Олмалиқда «Олмалиқ» ТИФ божхона постининг замонавий таъмирдан чиқарилган янги биноси фойдаланишга топширилган бўлса, Бекобод шаҳрининг Ширин мавзесида божхоначиларга янги хизмат уйининг калитлари тантанали равишда топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган очилиш маросимларида Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзараҳимов, Божхона хизмати фахрийлари уюшмаси раиси Д.Кудриддинов мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар жараёнида Президентимиз томонидан божхона органлари фаолиятига ҳам бевосита юксак эътибор қаратиб келинаётганини таъкидлашди.

Янги бунёд этилган «Олмалиқ» ТИФ божхона постида божхоначиларнинг самарали хизмат кўрсатишлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган: бу ерга ўрнатилган энг сўнгги русумдаги ахборот технологиялари божхоначилар томонидан ТИФ иштирокчиларига юксак даражада божхона хизмати кўрсатилишини таъминлайди. Энг муҳими, божхона расмийлаштирувини янада тезлаштиришга, бу орқали эса тадбиркорнинг вақти ва маблағини тежашга ҳисса қўшилади.

Божхона постида тадбиркорларнинг экспорт ва импорт операцияларини амалга оширишлари учун «Бир дарча» механизми йўлга қўйилган. Электрон декларациялаш амалиётининг жорий қилинганлиги эса тадбиркорга божхона юк декларацияси ва бошқа тегишли ҳужжатларни божхона органларига ўз идорасидан чиқмасидан туриб тақдим этиш имкониятини бермоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мазкур постда 10 мингга яқин божхона юк декларациялари асосида 110 млрд сўмдан ортиқ бўлган товарларнинг экспорт ва импорт операциялари расмийлаштирилган.

Бекобод шаҳрида фойдаланишга топширилган хизмат уйига эса ушбу ҳудуддаги «Фарҳод, «Ойбек» чегара божхона постлари, «Бекобод» темир йўл чегара божхона пости ҳамда «Бекобод» ТИФ божхона постида хизмат қилаётган 48 нафар ходим ўз оиласи билан кўчиб кирди. Бу ерда божхоначилар ва уларнинг оила аъзолари спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун спорт комплекси ҳамда болалар спорт майдончаси ташкил этилганлиги кириб келаётган «Соғлом она ва бола йили»да ўзига хос туҳфа бўлди!

Тадбирда таъкидланганидек, Бекобод шаҳрида хизмат қилаётган божхоначилар ҳам давлатимиз хавфсизлигини таъминлаш, мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, четдан қурол-яроғ, ўқ-дори ва гиёҳванд моддаларнинг ҳамда республика мустақиллигига таҳдид солувчи турли экстремистик адабиётлар ва воситалар кириб келишининг олдини олиш, шунингдек, ички бозорни муҳофаза қилиш, давлат хазинасини тўлдириш каби муҳим вазифаларни шараф билан елкама-елка туриб бажариб келмоқдалар.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 2997 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика