02.09.2014
Жадвалнинг жадвалдан фарқи бор
МЧЖ (Етказиб берувчи) билан АЖ (Харидор) умумий суммаси 120 млн сўм бўлган етказиб бериш шартномасини тузишди. Шартнома шартларида маҳсулот шартномага илова бўлган жадвал бўйича 8 ой мобайнида етказиб берилиши керак. Харидор вақти-вақти билан ҳақ тўлашни кечиктириши боис Етказиб берувчи хўжалик судига етказиб бериш жадвалини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво билан мурожаат қилди. далее...»» |
02.09.2014
Давлат мулкини оқилона тасарруф этишни кўзлаб
Барча ривожланган мамлакатларнинг қарор топган амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодиётни (унинг давлат секторини) давлат томонидан бошқариш негизида давлат мулкини бошқарув ётади. Давлат мулкини хоҳ мамлакат ичкарисида, хоҳ унинг сарҳадларидан ташқарида мақбул тарзда, муваффақиятли йўсинда бошқариш, бу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш учун тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун зарур. далее...»» |
02.09.2014
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан norma.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
02.09.2014
Ўзбекистон республикаси Олий мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот
Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами бўлган Мустақилликнинг йигирма уч йиллиги арафасида бўлиб ўтган икки кунлик ялпи мажлис давомида сенаторлар 15 та масалани, шу жумладан, 4 та қонунни кўриб чиқдилар. далее...»» |
25.08.2014
Бўғча-пакет қилиб ортмоқлаб маиший чиқиндиларни саралаш энди истеъмолчилар зиммасида
Қоидаларда белгиланишича, кўп квартирали уйлардаги истеъмолчилар қаттиқ маиший чиқиндиларни турли рангдаги пакетларда ахлатхона пунктларидаги махсус контейнерларга жойлаштирадилар. Якка тартибдаги хусусий уй-жой эгалари бундай чиқиндиларни махсус автотранспорт жадвал бўйича келгунига қадар ўз хонадонларида сақлайдилар. далее...»» |
25.08.2014
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан norma.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
25.08.2014
Суд орқали ҳимояланиш имконияти ортмоқда
«E-Sud» электрон судлов миллий ахборот тизими орқали судларда электрон ҳужжат алмашинуви жорий этилмоқда. Чунки тизим тарафларга суд хабарномаларини ва ҳужжатларини ахборот-коммуникация технологиялари воситалари орқали жўнатиш, суд ҳужжатларини ишлаб чиқилган намуналар асосида тайёрлаш, суд мажлисларининг ягона тақвимини жорий этиш, суд ҳужжатлари сақланадиган ягона маълумотлар базаси ва суд ҳисоботларини тузишни автоматлаштириш каби вазифаларни ўз ичига олади. далее...»» |
18.08.2014
Фақат турист розилиги билан
Жўнашга бир ҳафта қолганда туроператор шартлашилган тур қийматининг оширилганлигини маълум қилди. Шунда биз шартномани бекор қилишга қарор қилдик, бироқ бизга ҳамма ҳақлар тўлаб бўлингани, биз фақат қўшимчасини тўлашимиз шартлигини айтишди. Туроператорларнинг ҳаракатлари тўғрими? далее...»» |
18.08.2014
Таклиф қилмоқчиман
Ким Олий Мажлиснинг кўриб чиқишига қонун лойиҳаларини киритиш ҳуқуқига эга? Ўзбекистон фуқароси қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида таклиф билан мурожаат эта оладими? далее...»» |
18.08.2014
Абитуриент ҳаётидан 15 кун
Мен олий ўқув юртига тест имтиҳони топширдим. Имтиҳон натижалари устидан эътироз билдириш мумкинми? Бу хусусда кимга ва қандай мурожаат қилиш мумкин? далее...»» |
18.08.2014
Автокорхона ходимлари сони масаласига доир
Корхона (ЯСТ тўловчиси) енгил автотранспортда (такси) йўловчиларни ташиш билан шуғулланади. 25 автомобиль ва шунча ҳайдовчи бор. Яна 25 та автомобилни харид қилишни режалаштиряпмиз, бироқ бунда янги ҳайдовчиларни ишга қабул қилмаймиз, чунки штат кўпайганда солиқ солиш тизими ўзгаради: умумбелгиланган солиқларни тўловчига айланамиз. Бошқа ташкилотдан ҳайдовчиларни жалб этсак бўладими? Бунда солиқ солиш тизими ўзгармайдими? далее...»» |
18.08.2014
Вакил лицензиясиз савдо қилиши мумкин
Топшириқ шартномаси шартларига кўра Вакил маҳсулот харидори билан тузган битимлар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар бевосита Ишониб топширувчида вужудга келади; маҳсулот реализация қилиш пайтигача унинг мулки ҳисобланади; харидорларнинг маҳсулот учун ҳақи унинг ҳисобрақамига тўланади. Вакилнинг улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқига лицензия олиши зарурми? далее...»» |
18.08.2014
Ёлғиз онага имтиёзлар
Мен ёлғиз онаман, 1 йилу 8 ойлик болани тарбиялаяпман. Таътилимга 3 кун қўшилиши лозимлигини биламан. Бундан ташқари, боламни армияга чақирмасликлари керак. Бошқа яна бирор-бир пуллик нафақалар, коммунал хизматлар ёки солиқларни тўлаш бўйича имтиёзлар борми? далее...»» |
18.08.2014
Иш учун таътил
Ўғлим бутун мамлакат бўйича мусобақаларда иштирок этадиган спорт мактабида ўқийди. Шу сабабли уни кузатиб боришимга ва мусобақалар даврида (1–2 кун) иш ҳақи сақланмайдиган таътил олишимга тўғри келади. Ташкилот дирекцияси ҳар доим бундай имкониятни беравермайди. Қандай ҳолларда бундай таътиллар берилади? далее...»» |
18.08.2014
Вақт – пул демак
Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл Американинг Небраска штатида меҳмонда бўлганида, 2013 йил 8 октябрда киз фарзанд кўрди. Тошкентга қайтиб келгач, аёл бола 2 ёшга тўлгунча уни парваришлаш нафақасини олишга ариза ёзди. Биз унга бола 2 ёшга тўлгунча уни парваришлаш нафақасини ҳисоблаб ёзишга ҳақлимизми? Агар ҳақли бўлсак, уни қандай вақтдан – бола туғилган пайтдан ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси расмийлаштирилган санадан бошлаб ҳисоблаймиз? далее...»» |
18.08.2014
Бундай ҳуқуқ мавжуд эмас
Иш берувчининг бола 3 ёшга тўлгунча уни парваришлаш бўйича қўшимча таътилда бўлган аёлларни улар эгаллаган лавозимлар қисқариши тўғрисидаги билдирувнома билан таништириш учун ишга чақиришга доир талаблари қанчалик қонуний? далее...»» |
18.08.2014
Хайр, иштирокчи!
Мен МЧЖ муассисларидан бири бўлган жисмоний шахс сифатида МЧЖдан бошқа муассисни (у ҳам жисмоний шахс) чиқариш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилмоқчиман. Қайси судга мурожаат қилишим керак – хўжалик судигами ёки фуқаролик судигами? далее...»» |
18.08.2014
Бирига – ёрдамчи пудратчи, бошқасига – буюртмачи
Ёрдамчи пудрат ташкилоти қурилиш-монтаж ишларини бажаради. Уларни бажариш шартномасида бош пудрат хизматларини назарда тутиш шартми? «Бош пудрат хизматлари» тушунчаси нималарни ўз ичига олади, ушбу формулировкани ёрдамчи пудрат шартномасига киритиш мажбурияти қайси меъёрий ҳужжат билан тартибга солинади? далее...»» |
18.08.2014
Қуриб битказилмаган бинони сотиш мумкин. бироқ унга ҳуқуқни олиш қийинроқ
Савдо комплексида жойлашган савдо жойлари (дўконлар)ни юридик ва жисмоний шахсларга алоҳида-алоҳида сотса бўладими? Қурилиши тугалланмаган савдо комплексидаги алоҳида савдо жойларини сотиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга йўл қўйиладими? далее...»» |
18.08.2014
Кимга меҳнат дафтарчаси керак эмас
Ташкилот ходимни меҳнат дафтарчасига ёзув қайд этмасдан ишга қабул қилиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, қандай шартларда? далее...»» |