21.12.2016
Дам олиш кунида ишлаш: тўлов ёки отгул
Ходимни дам олиш кунлари – шанба ва якшанбада хизмат сафарига юбордилар. У ҳақиқатан ҳам дам олиш кунларида ишлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга. Ташкилот ходим 2 та дам олиш кунида ишлагани ўрнига 4 та отгул беришга ҳақлими? Ушбу отгулларни табелда ишга чиқмаганлик деб расмийлаштириш ва иш ҳақини ҳисобламаслик мумкинми? далее...»» |
21.12.2016
Яроқсиз маҳсулотларга қарши мониторинг
Харидорлар эътиборлироқ, фаолроқ, талабчанроқ бўлсалар, сотувчиларда яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ва истеъмолчиларни алдаш истаги йўқолади, деган фикрга қўшилсангиз керак. Зеро фуқаролар муддати ўтган маҳсулотларни ёки яроқлилик муддати кўрсатилмаган маҳсулотларни қайтаришлари, уларни пештахтадан олиб ташлашни талаб қилишлари, умуман савдо ходимларини масъулият билан, қонунбузарликка йўл қўймаган ҳолда ишлашга мажбур қилишлари мумкин. далее...»» |
21.12.2016
Эҳтиёт бўлинг: муддати ўтган!
Ижтимоий тармоқларда «Mondelez International» компаниясининг Ўзбекистондаги расмий ва эксклюзив дистрибьютори бўлган «Star Distribution» МЧЖнинг истеъмолчиларга мурожаати пайдо бўлди. Унда айтилишича, республиканинг турли савдо шохобчаларида яроқлилик муддати ўтиб кетган «Alpen Gold» шоколади аниқланган. Виждонсиз сотувчилар завод шарт-шароитида қўйилган стикерларни ўчириб, устига янги саналарни ёпиштирганлар. Бутун дунёда машҳур бўлган шоколаднинг обрўсини ўйлаб ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, дистрибьюторлар харидорларни маркировкани текшириш ва уларга бундай далиллар тўғрисида хабар қилишни сўраяптилар. далее...»» |
21.12.2016
Сенаторлар 2017 йилги Давлат бюджетини тасдиқладилар
2016 йилнинг 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. далее...»» |
13.12.2016
Солиқларни мулкдор тўлайди
Тегишли тармоқ жамоа келишувига кўра касаба уюшмаси ташкилотимиз давлат корхонаси биносидаги бир нечта хонадан текинга фойдаланади. Ижара шартномасига кўра у давлат корхонасининг коммунал хизматлар (электр, сув ва б.) бўйича харажатларини қоплайди. Бироқ ҳисоб-китоб қилиш чоғида корхона уларнинг қопланишига доир ҳисобварақ-фактураларга ер солиғини ҳам киритади. Шу тўғрими? далее...»» |
13.12.2016
Қўшимча хизматлар учун қўшимча маблағ изланг
Давлат болалар боғчаси васийлик кенгаши билан биргаликда болаларни ўқишга тайёрлаш бўйича («Почемучка») пуллик хизматлар кўрсатмоқчи. Шу мақсадда болалар боғчаси штатига кирмайдиган педагоглар таклиф этилди. Болалар боғчасида бюджетдан ташқари Ривожлантириш жамғармаси мавжуд. Хизматлар ҳақи ушбу Жамғарманинг махсус ҳисобрақамига ўтказилади. Жалб этилган педагоглар хизматлари ҳақини ва солиқлар бўйича ажратмаларни бюджетдан ташқари Жамғарма маблағларидан тўлаш мумкинми? далее...»» |
13.12.2016
Декретдаги ходимани қачон ишдан бўшатиш мумкин
Аёл билан вақтинча бўлмаган ходимнинг мажбуриятларини бажариш кўзланмаган муддатли меҳнат шартномаси тузилган. Унинг муддати тугагунча аёл ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилга чиқди. Кейинчалик ходима болани 2 ёшга тўлгунча парвариш қилиш таътилини расмийлаштирди. Бироқ унинг болани парвариш қилиш таътили даврида меҳнат шартномасининг муддати тугади. Агар декретдаги ходима таътилдан чиққунча шартноманинг муддати тугаган бўлса, уни ишдан бўшатиш мумкинми, деган саволга жавоб беришга уриниб кўрамиз. далее...»» |
13.12.2016
Ортиқча тўловлар Йўриқномага биноан чегириб қолинади
Ушбу соннинг мавзуларидан бири – қарздор пенсионерлар билан муносабатлар. Хато равишда керагидан ортиқ пенсия тайинланганлар ҳам улар сирасига киради. Пенсия жамғармаси мутахассиси ортиқча тўловлар энди қандай ундирилиши ҳақида сўзлаб беради. Ўқувчиларимизнинг саволларини ҳам эътиборсиз қолдирмадик – уларнинг ҳар бирига жавоб топасиз. Агар экспертларга саволингиз бўлса, уларни norma.uz сайтидаги «Жавоб берамиз» сервисига ёки газетамизнинг gazeta@norma.uz ва ntv@norma.uz электрон манзилларига йўлланг. далее...»» |
13.12.2016
Алимент тўлаш мажбурияти бажарилса...
Қарздор ишламаган тақдирда суд буйруғига кўра алимент бўйича қарз ундирилганда қонун ҳужжатларига кўра неустойка қандай тартибда ҳисобланишини тушунтириб берсангиз. далее...»» |
13.12.2016
Буюк мақсадлар билан яшаш саодати
Инсон ҳаётида ўтаётган куннинг қандай бўлгани, аҳамияти эришган ютуқлари билан белгиланса, Ватан ва халқ тақдирида йиллар муҳим роль ўйнайди. Йиллар сарҳисоб қилинади ва натижалар таҳлили олиб борилади. далее...»» |
07.12.2016
Қимматга тушган «ортиқча иш ҳақи»
Корхоналарга молиявий фаолиятда, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасидаги сиёсатни амалга ошириш бобида каттагина эркинлик берилиши билан молиявий, кредит, солиқ бобида ва баъзи бир бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятлар сони ошиб кетди. Ходимларга иш ҳақини ҳисоблаб ёзишда меъёрий ҳужжатларнинг талаб ва кўрсатмалари бажарилмайди, қўшиб ёзишлар, корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ўғирлашлар учрайди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноят содир этилган ташкилотнинг молиявий-хўжалик фаолиятини чуқур таҳлил қилишга эҳтиёж сезадилар. Бу суд экспертизалари аҳамиятининг ошишига олиб келди, улар орасида суд-бухгалтерия экспертизаси муҳим ўрин тутади. Эксперт хулосаси терговчига бухгалтерия ҳужжатлари ва ҳисоб регистрларидаги ёзувларни тушуниб етиш, ғайриқонуний операциялар акс эттирилганлигини аниқлаш ва қонун билан назарда тутилган процессуал шаклларда далилларни тўплашда ёрдам беради. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларнинг суд-бухгалтерия экспертизасини ўтказиш мақсадида бухгалтер-экспертга танишиш учун экспертиза предметига тегишли бўлган иш материаллари тақдим этилади. Эксперт ўрганиши учун корхонадан талаб қилиб олиниши мумкин бўлган ҳужжатларнинг таркиби қандай ҳисоб маълумотларининг ҳақиқийлиги тергов ёки судда шубҳа туғдираётганлигига боғлиқдир. далее...»» |
07.12.2016
Ўзбекистонликларнинг Россиядаги ваколатхонаси
АЖ қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун Россия Федерациясида 50 нафар ходим ишлайдиган ваколатхона очаяпти. Кузатув кенгашининг РФда ваколатхона очишга рухсат берувчи баённомаси мавжуд. Иш бошлашдан аввал ваколатхонанинг ўзи ва унинг ходимлари Россияда аккредитацияланиши кераклиги ҳисобга олинса, бир қатор саволлар юзага келади. 1. РФдаги ваколатхонада ишлайдиган ходимларнинг Ўзбекистонда ишга қабул қилинишини улар кетгунларигача қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? 2. РФдаги ваколатхонада ишлаш учун унитар корхоналаримиздаги ходимларни хизмат сафарига юбора оламизми? Ёки аввал уларни ишдан бўшатиб, сўнг ваколатхонага ишга қабул қилишимиз керакми? далее...»» |
07.12.2016
Эҳтиёт бўлинг! Болалар майдончаси
Кўп квартирали уйларда болалар майдончаларининг қурилиши, сақлаб турилиши ва хавфсизлиги учун ким жавоб беради? Агар ушбу масала қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаганлиги ва хоҳишга қараб ҳал қилинишини ҳисобга олсак, у долзарб тусга эгадир. Ҳолбуки, травматологларнинг маълумотларига кўра, болалар бундай майдончаларда йўл-транспорт ҳодисаларидагига қараганда кўпроқ жароҳат олмоқдалар. Агар сирпанма, турник ва нарвончалари билан бирга дастлаб қараганда хавфсиз бўлиб кўринадиган арғимчоғу от ўйинлар белгиланган стандартлар талабларига, санитария нормалари ва қоидаларига риоя этмасдан қурилса, улар хавф-хатарнинг айни ўчоғидир. Кўпинча шундай бўляпти ҳам. Кичкинтойларга бу ўринларда «Хуш келибсиз!» деб эмас, балки «Эҳтиёт бўлинг, болалар майдончаси!» дейишга тўғри келади. далее...»» |
06.12.2016
Марказий сайлов комиссияси сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари тўғрисида маълумот берилди. далее...»» |
29.11.2016
Хизматлар лицензияланган
Корхонамиз олис бўлмаган масофаларга юк ташиш билан шуғулланиш имконига эга. Билишимча, бунинг учун лицензия олиш зарур. Бунинг учун қандай ҳужжатларни тайёрлашимиз керак бўлади? далее...»» |
29.11.2016
Соғлом рақобат ва фойдали таклифлар
ЯИДХПда шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказилишига доир Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси жойлаштирилган. далее...»» |
29.11.2016
Вақтинча қолишингиз мумкин
Мен Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эгаман. Ҳозир Россияга доимий яшаш учун кетяпман. Айтишларича, пропискадан чиқишим билан дарҳол янги яшаш жойига чиқиб кетишим керак экан. Муайян вақт пропискасиз Ўзбекистонда қолишим мумкинми? далее...»» |
29.11.2016
Ижарага олувчини изланг
2015 йилда шартномани нотариал расмийлаштириб, ўзимга тегишли квартирани ижарага топширдим. Ярим йилдан кейин ижарага олувчи бошқа арзонроқ квартира топганини айтиб, ижара шартномасини бекор қилмай туриб бир ҳафта ичида янги яшаш жойига кўчиб кетди. Айни пайтда квартирага бошқа ижарага олувчини қўймоқчиман, бироқ нотариал идорадагилар эски ижара шартномасини бекор қилмай туриб бошқа ижарага олувчи билан янги шартнома тузишга ҳақим йўқлигини айтишди. Барча илтимосларимга қарамай, эски ижарага олувчи ижара шартномасини бекор қилиш учун нотариус ҳузурига келишдан бўйин товлаяпти. Судма-суд юриб, шартномани суд тартибида бекор қилишга вақтим йўқ. 1. Қандай қилиб нотариусда ижара шартномасини ижарага олувчининг иштирокисиз бекор қилиш мумкин? 2. Қандай қилиб келгусида ижарага олувчи шартномани бекор қилишдан бўйин товлаши ҳолатларининг олдини олиш мумкин? Шартномага ижара шартномаси ижарага олувчининг иштирокисиз бекор қилиниши ҳақидаги шартни киритса бўладими? далее...»» |
29.11.2016
Боқувчисини йўқотиш: қарамоғидагиларга тўловлар
Меҳнатда майиб бўлгани сабабли вафот этган ходимнинг ўлими учун жавобгар иш берувчи билан марҳумнинг ота-онаси ўртасида ихтилофлар юзага келди. Маҳалла қўмитасининг маълумотномасига кўра, марҳумнинг қарамоғида 2 киши – отаси ва онаси – ишламайдиган пенсионерлар бор эди. Бахтсиз ҳодиса рўй берган пайтда отаси 75 ёшда, онаси 64 ёшда бўлган. Вафот этган ўғли билан бирга яшашган, марҳумнинг болалари ва умр йўлдоши, шунингдек уч ёшга етмаган укалари, сингиллари ва неваралари бўлмаган. Иш берувчи ВМнинг 11.02.2005 йилдаги 60-сон қарори 1-иловаси 26-бандига асосланиб, аввалига ота-онасига боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан зарарни умр бўйи тўлаш ҳақида буйруқ чиқарди, сўнгра ушбу қарорнинг ўша бандидаги «ота-онасидан бирига тўлаш» қоидасига таяниб, уни бекор қилди ва отасига ойлик тўловларни тўламай қўйди. Агар ота-онасининг иккови ҳам меҳнатга қобилиятсиз бўлса, иш берувчи боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан марҳумнинг ота-онасидан бирига зарарни тўлашни бекор қилгани тўғрими? далее...»» |
29.11.2016
Ногиронга меҳнат тавсиялари
Турмуш ўртоғим 48 ёшда. 2013 йилда инсульт бўлган. III гуруҳ ногирони. Лицейда ўқитувчи бўлиб ишлайди. Ўқитувчилик иш стажи – 26 йил. Лицейда дарслардан кейин жуда кўп йиғилиш ва мажлислар ўтказилиб, 1 соатдан 3 соатгача давом этади. Бундай мажлисларга қатнаш мажбурийми? Ишлайдиган III гуруҳ ногирони меҳнат қилишда қандай имтиёзларга эга? далее...»» |