Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 49 / Криминалист эксперт ён дафтаридан

Қимматга тушган «ортиқча иш ҳақи»

 

Корхоналарга молиявий фаолиятда, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасидаги сиёсатни амалга ошириш бобида каттагина эркинлик берилиши билан молиявий, кредит, солиқ бобида ва баъзи бир бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятлар сони ошиб кетди. Ходимларга иш ҳақини ҳисоблаб ёзишда меъёрий ҳужжатларнинг талаб ва кўрсатмалари бажарилмайди, қўшиб ёзишлар, корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ўғирлашлар учрайди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноят содир этилган ташкилотнинг молиявий-хўжалик фаолиятини чуқур таҳлил қилишга эҳтиёж сезадилар. Бу суд экспертизалари аҳамиятининг ошишига олиб келди, улар орасида суд-бухгалтерия экспертизаси муҳим ўрин тутади. Эксперт хулосаси терговчига бухгалтерия ҳужжатлари ва ҳисоб регистрларидаги ёзувларни тушуниб етиш, ғайриқонуний операциялар акс эттирилганлигини аниқлаш ва қонун билан назарда тутилган процессуал шаклларда далилларни тўплашда ёрдам беради.

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларнинг суд-бухгалтерия экспертизасини ўтказиш мақсадида бухгалтер-экспертга танишиш учун экспертиза предметига тегишли бўлган иш материаллари тақдим этилади. Эксперт ўрганиши учун корхонадан талаб қилиб олиниши мумкин бўлган ҳужжатларнинг таркиби қандай ҳисоб маълумотларининг ҳақиқийлиги тергов ёки судда шубҳа туғдираётганлигига боғлиқдир.

 

Амалиётимдан биргина воқеани келтираман.

Жиноий ишлар бўйича вилоят судларидан бирининг қарори билан суд-бухгалтерия экспертизаси тайинланди. Экспертлар тиббиёт муассасасининг ходимлари ҳақиқатда қанча иш вақти ишлаганлари ва, тегишинча, уларга ортиқча ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи миқдорини аниқлашлари керак эди.

Шуни қайд этиш лозимки, ходимлар томонидан ҳақиқатда ишланган вақтни аниқлаш бухгалтер-экспертларнинг ваколат доирасига кирмайди, чунки улар одатда бошланғич бухгалтерия ҳужжатлари, регистрлар, журнал-ордерлар, йиғма ҳисоб ҳужжатлари ва ҳоказоларни текширадилар.

Ортиқча ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи бобида қўйилган саволга келсак, уни ҳал этиш учун экспертлар бир қатор зарур ҳужжатларни сўраб олдилар. Уларга мазкур тиббиёт муассасаси ходимларига иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш учун асос бўлган иш вақтини ҳисобга олиш табеллари тақдим этилди.

Табеллардан бирининг таҳлили кўрсатишича, бир ходима – катта тиббиёт ҳамшираси 6 кунлик иш ҳафтасида ҳар куни 6 соатлик ставкада ишлаган ва, бундан ташқари, кун оралатиб навбатчилик қилган. Навбатчилик табелида «16/8» соат деб қайд этилган. Мазкур ҳолда ўриндошлик ёки бошқа лавозимда ишлаш тўғрисида ҳеч қандай буйруқ ва шартномалар расмийлаштирилмаган.

Катта тиббиёт ҳамшираси ишлаган 6 соатлик ставка бобида экспертларда ҳеч қандай савол туғилмади, чунки ҳисобга олиш табелида ҳар кунги иш соатлари ва ишланган кунларнинг сони кўрсатилган.

Навбатчиликлар ҳисобида ҳаммаси бир қадар чалкашиб кетган. Чунончи, 30 календарь кундан иборат бўлган бир ойда ходима «16/8» соатдан 15 навбатчиликни амалга оширган, бунда табелда бир вақтнинг ўзида бир ойда ишланган 360 ва 120 кун кўрсатилган.

Табелни бундай тўлдириш экспертларни ўйлантириб қўйди: ходима 15 навбатчиликда 16/8 соатдан аслида қанча соат ишлаган?

Ҳисоб-китоб йўли билан экспертлар иш вақтини ҳисобга олиш табелида кўрсатилган 360 иш соати қуйидагича шакллантирилганлигини аниқладилар:

кунига 16 соатдан 15 навбатчилик 240 иш соатини (16 х 15) ташкил этади;

яна кунига 8 соатдан 15 навбатчилик – 120 иш соати (8 х 15).

Яъни, бир ойда ишланган мазкур 120 соат умумий ишланган вақт – 360 иш соатига киритилиши керак.

Бундан ташқари, экспертларнинг аниқлашича, табелда қайд этилган 16 соатлик навбатчиликлар аслида 8 соатлик тунги навбатчиликлар ҳисобланади. Уларга ҳақ Меҳнат кодексининг 122 ва 158-моддаларига мувофиқ 2 баравар миқдорда ҳисобланган.

Ҳар куни, 8 соатлик тунги навбатчиликка тенглаштирилган, ҳисоб-китобга қабул қилинган 16 иш соатидан ташқари, табелда тариф ставкасида тўланадиган 8 соатлик кундузги навбатчиликлар ҳам ҳисобга олинган.

Меҳнат кодексининг 123-моддасига биноан, ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақтининг муддати иш соатларининг нормал миқдоридан ошиб кетмайдиган шарт билан корхонада иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилиниши мумкин. Бунда ҳисобга олинадиган давр бир йилдан, кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати эса 12 соатдан ортиб кетмаслиги лозим. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни қўллаш тартиби, шунингдек ҳисобга олинадиган давр мобайнида ходимларга ҳар ойда тўланадиган иш ҳақи миқдорини тенглаштиришга қаратилган чора-тадбирлар жамоа шартномасида белгиланади.

Гарчи экспертларга катта тиббиёт ҳамширасининг иш режими, навбатчиликка киришиш ва унинг тугаш вақти тўғрисида маълумотлар берилмаган бўлса-да, уларнинг хулосасига кўра, табелда кўрсатилган 16 соат (тунги навбатчиликнинг 8 соати) қайта ҳисоб-китоб қилинмайди, чунки қонунчиликда мазкур давр (соат 22.00 дан 6.00 гача) тунги вақт деб белгиланган.

Яна бир ҳолат. Тунги навбатчилик икки суткани ўз ичига олади: соат 22 дан тунги 24 гача – бир сутка, тунги соат 24 дан тонгги 6 гача бошқа сутка. Шу боис, ҳатто кундузги навбатчиликнинг иш вақти тўғрисида маълумотлар бўлмаслигига қарамай ва катта тиббиёт ҳамшираси лавозимида ўз ставкасида ишга ҳар куни чиқишни ҳисобга олган ҳолда уларнинг ҳар қандай графигида ходимада кун ора 12 иш соатидан кўп ортиқча ишлаш бўлади. Ушбу ортиқча ишлаш, ишга киришиш вақтига боғлиқ ҳолда, навбатчиликнинг биринчи ёки иккинчи кунида ҳосил бўлган.

Ходимлар ҳақиқатда ишлаган вақтнинг ҳисобини юритиш – иш берувчининг мажбурияти. Унинг ҳисобини юритиш табели ходимларнинг белгиланган режимига риоя этишларини назорат қилиш, ишланган вақт тўғрисида маълумотлар олиш, иш ҳақини ҳисобга олиш имконини беради. Иш вақтини ҳисобга олиш тартибини бузганлик, шу жумладан иш ҳақини ошириш ва ортиқча тўлашга олиб келган ишдан ташқари иш учун иш берувчи маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Жазо ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдордаги жарима бўлади (МЖТКнинг 49-моддаси).

Бироқ мазкур ҳолда экспертлар иш вақтининг жами ҳисоби – табелда кўрсатилган кун ора 12 соатдан ортиқ иш – иш ҳақини ортиқча ҳисоблаб ёзишга олиб келган. Бошқа ҳуқуқбузарликларни ҳисобга олиш билан мазкур иш жиноят ишига айланди.

 

Эльвира Медзвецкая,

ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги РСЭМ суд-иқтисодий экспертизаси бўлимининг етакчи эксперти.

 

Прочитано: 2014 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2018-08-03 22:28:24, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика