Norma.uz

Ўзингизни текшириб кўринг

 

Газетамизнинг қанчалик зийрак ўқувчиси эканлигингизни текшириб кўрадиган вақт келди. Мабодо ниманидир эслолмай қолсангиз, хижолат бўлманг. «Норма маслаҳатчи»ни очиб, билимларингизни такрорлаб олишга доимо имкон бор. Омад ёр бўлсин!

 

1. Шахсий томорқа участкалари эгаларига қандай шартларда меҳнат стажи қўшиб ҳисобланиши мумкин?

а   0,04 га ўлчамдаги ер участкаси, йирик шохли қорамол ёки 50 бош парранда мавжуд бўлганда ва ижтимоий солиқ тўланганда

б   уларга тегишли бўлган томорқа участкасининг майдонидан ёки улар томонидан боқиладиган уй ҳайвонлари ва паррандалар сонидан қатъи назар, ижтимоий солиқ мажбурий тартибда тўланганда

в   уларга тегишли бўлган томорқа участкасининг майдонидан ёки улар томонидан боқиладиган уй ҳайвонлари ва паррандалар сонидан қатъи назар, ижтимоий солиқ ихтиёрий тартибда тўланганда

 

2. ПЖ бўлими ходимлари архив маълумотномаларини талаб қилишга ҳақлими?

а   йўқ, ҳақли эмас

б   ҳа, ҳақли. Корхоналар, ташкилотлар ва айрим шахслардан, зарурат бўлганда уларнинг берилиши асосли эканлигини текширишлари мумкин

в   фақат корхоналар, ташкилотлардан талаб қилишга ҳақли

 

3. Қонун ҳужжатларида пенсияга оид ҳужжатларни сақлашнинг қандай муддатлари белгиланган?

а   ёшга доир ва ногиронлик пенсиялари бўйича – 10 йил, боқувчисини йўқотганлик пенсияси бўйича – 25 йил

б   ёшга доир ва ногиронлик пенсиялари бўйича – 20 йил, боқувчисини йўқотганлик пенсияси бўйича – 25 йил

в   пенсия йиғмажилдлари 50 йил сақланиши лозим

 

4. Пенсионерлар тиббиёт муассасаларида даволанишда овқатланиш учун тўлов тўламасликлари мумкинми?

а   пенсионерлар овқатланиш учун тўлов тўлашдан озод этилади

б   тиббиёт муассасасида даволанишда пенсионерлар овқатланиш учун 50% тўлов тўлайдилар

в   оғир касалликларга чалинган фуқаролар даволанишда овқатланиш учун тўлов тўлашдан озод этилади

 

5. Пенсия ёшидаги кичик синфлар ўқитувчилари аттестациядан ўтиши керакми?

а   пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга, унинг муддати тугаганлигидан қатъи назар, жалб этилмайди

б   пенсия ёшидаги педагог ходимлар ишлаб чиқариш зарурати туфайли аттестацияга жалб қилинадилар

в   пенсия ёшидаги ўқитувчилар аттестациядан ўтиши лозим

 

6. Пенсионер вафот этган ойда карточкага ўтказилган суммани Пенсия жамғармасига қайтариш керакми?

а   вафот этган ойдан кейинги ҳисобланмалар қайтарилиши лозим

б   Пенсия жамғармасига қайтарилмайди

в   вафот этган куни ҳисобга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилингандан кейин қайтарилиши лозим

 

Тўғри жавоблар:

1в, 2б, 3а, 4в, 5а, 6б.

 

Натижалар:

6 балл – аъло даражали натижа. Сиз пенсия таъминоти масалаларини яхши тушунасиз. 

3-5 балл – кўп нарсани билар экансиз. Билимларингиз янада юқори бўлиши учун «Норма маслаҳатчи»ни ўқинг ва ҳуқуқ соҳасидаги янгиликлардан доимо бохабар бўлиб туринг.

3 ва ундан кам балл – афсус, сиз жуда кам билимга эгасиз. Эсдан чиқарманг, билим – куч демак. Билимларингиз айниқса пенсия ёшида сизга асқотиб қолади. «Норма маслаҳатчи» билан бирга бўлишга ҳаракат қилинг, шунда яхши натижани қўлга киритасиз.

 

Диққат! Ушбу саволларга батафсил жавоблар «Норма маслаҳатчи» газетасининг 30.05.2023 йилдаги 22 (931), 20.06.2023 йилдаги 25 (934), 22.08.2023 йилдаги 33 (942)-сонларида чоп этилган.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 220 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика