Олий таълим муассасасидаги ўқиш даври стажга киритиладими?
– Ҳа, киритилади, бироқ маълум шартларда. Фақат олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш даври иш стажига қўшиб ҳисобланади (Қонуннинг 37-м. 1-қ. «е» б.).
Бунда ушбу давр қуйидагилар тайинланганда иш стажига қўшиб ҳисобланади:
• ёшга доир пенсия – Қонуннинг 37-моддаси «а»–«г» бандларида кўрсатилган камида 7 йиллик умумий иш стажи мавжуд бўлганда;
• ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси – Қонуннинг 37-моддаси «а»–«г» бандларида кўрсатилган стажнинг давомийлигидан қатъи назар.