Пенсияни ҳисоблашда топилмаган иш жойидан маълумотномани ҳужжатларга қўшиб, пенсияни қайта ҳисоб-китоб қилиш мумкинми?
– Ҳа, албатта. Пенсионер томонидан пенсия ҳужжатлар йиғмажилдида мавжуд бўлмаган ва пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган қўшимча ҳужжатлар (иш стажи тўғрисида) тақдим этилиши пенсияни қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос бўлади (592-сон Низомнинг 7-боби 126-б.).