57 ёшдаман. Мен ишлаётган ташкилотда тугатишга тайёрлаш ишлар олиб борилмоқда. Бундай вазиятда пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўламанми?
– Ходимлар расман ишсиз деб тан олинганда ва зарур меҳнат стажига эга бўлганда муддатидан олдин (эркакларга – 58 ёшга, аёлларга – 53 ёшга тўлганда) пенсияга чиқиш ҳуқуқи тақдим этилади. Бунинг учун иш стажи ҳам бўлиши керак: эркаклар – камида 25 йил, аёллар – камида 20 йил («Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 10-боби; Йўриқноманинг 2 ва 3-б., АВ рўйхат рақами 588, 7.01.1999 й.).
Мазкур ҳолатда ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин тайинлаш тўғрисидаги ариза тақдим этилганда унга Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш вазирлигининг туман (шаҳар) Бандлик марказининг шахснинг ишсиз деб топилганлиги тўғрисидаги тақдимномаси илова қилиниши лозим (Қонуннинг 14-м.).