Меҳнат пенсиясига чиқиш учун неча йил стаж бўлиши керак ва шундай стажга эга бўлсам, пенсияга олдинроқ чиқишим мумкинми?
– Қонун ҳужжатларида «меҳнат» пенсияси тушунчаси мавжуд эмас. Қонун билан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланади (Қонуннинг 2-м.):
• ёшга доир пенсия;
• ногиронлик пенсияси;
• боқувчисини йўқотганлик пенсияси.
Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига: эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
Белгиланган муддатдан 5 ва 10 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг айрим тоифалари бор. Бироқ уларнинг иши 1–3-сонли рўйхатларга (12.05.1994 йилдаги 250-сон ВМҚ билан тасдиқланган) мувофиқ оғир меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлади.