Пенсионер пенсияни қайта ҳисоблаш учун асос пайдо бўлганда пенсия миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкинми?
– Қуйидагилар асос бўлади:
• пенсионер томонидан пенсия йиғмажилдида мавжуд бўлмаган ва пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи қўшимча ҳужжатларнинг (пенсия тайинлангунига қадар иш стажи ва иш ҳақи тўғрисида) тақдим этилиши;
• боқувчисини йўқотганлик пенсиясини оладиган оила аъзолари сонининг ўзгариши;
• ногиронлик гуруҳининг ўзгариши;
• устама олиш ҳуқуқи пайдо бўлиши;
• пенсияни ҳисоблаш тартиби, пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгариши ва пенсия йиғмажилдининг қонун ҳужжатларига мувофиқ текширилиши (ўрганиб чиқилиши) натижасида пенсия миқдорининг ошиши ёки камайиши;
• даромадлар индексация қилинганда.