Пенсия тайинлангандан кейин мен ишлашни давом эттирганман. Пенсияни қайта ҳисоб-китоб қилдириш ҳуқуқига эга бўламанми?
– Йўқ, бундай ҳуқуққа эга бўлмайсиз, сабаби ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин ишланган вақт пенсия тайинлаш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди. Эртароқ муддатдан бошлаб ёшга доир пенсия тайинлашда стаж пенсия тайинланган кунгача ҳисобга олинади (592-сон Низомнинг 29-б.).
Иш стажи I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейингина орттирилган тақдирда, пенсия қайта ҳисоб-китоб қилинади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 37-м. 5-қ.).