Norma.uz

Ҳисоб-китоб кўрсатади

 

Стажим атиги 10 йил, лекин яхшигина иш ҳақи оламан.

Яхши пенсия олишимга умид қилсам бўладими?

 

– Бундай бўлмаса керак.

Биринчидан, тўлиқ бўлмаган иш стажи ҳолатида (Қонуннинг 8, 18 ва 22-м.) пенсия мавжуд стажга мутаносиб равишда тайинланади (Қонуннинг 29-м.). Яъни дастлаб тегишли тўлиқ пенсия аниқланади; ушбу пенсия талаб этиладиган иш стажи ойлари сонига бўлинади, олинган сумма амалдаги иш стажи ойлари сонига кўпайтирилади (592-сон Низомнинг 118-б.).

Сизнинг ҳолатингизда, агар эркак бўлсангиз, тўлиқ пенсия миқдори 300 ойга бўлинади (25 йил х 12), кейин эса 120 ойга кўпайтирилади. Аёлларга пенсия тайинлашда – тўлиқ пенсия миқдори 240 ойга бўлинади (20 йил х 12), кейин эса 120 ойга кўпайтирилади.

Иккинчидан, иш ҳақи қанчалик юқори бўлмасин, пенсияни ҳисоблаш учун пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдорининг ўн икки бараваридан ошмайдиган суммадаги ўртача иш ҳақи қабул қилинади (347 минг х 12 = 4 164 минг сўм). 

 

 

Прочитано: 660 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика