Бандлик хизмати йўналиши бўйича ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларида иштирок этилган даврлар стажга қўшиладими ва бунинг тартиби қандай бўлади?
– Қуйидагилар иш стажига қўшиб ҳисобланади:
• 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса;
• 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, башарти меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса, шунингдек жисмоний шахснинг 2021 йил 1 июндан кейинги ишламаган даври учун унинг эри (хотини) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўлаган давр (Қонуннинг 37-м. 1-қ. «а» б.).