Ўзбекистонда суғурта пенсияси деган тушунча мавжудми, агар шундай бўлса у қандай ишлайди?
– Йўқ. Қонун билан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 2-м.):
• ёшга доир пенсия;
• ногиронлик пенсияси;
• боқувчисини йўқотганлик пенсияси.
Бироқ жамғариб бориладиган пенсия тушунчаси ҳам мавжуд. Жамғариб бориладиган пенсия – бу Ўзбекистон Республикасининг Халқ банкидаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига мажбурий ва ихтиёрий асосда киритиладиган пул маблағлари.
Иш берувчиларнинг, шунингдек меҳнат фаолиятини меҳнат шартномаси асосида амалга оширувчи фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этиши мажбурийдир.
Якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликларининг аъзолари, шунингдек бошқа фуқаролар жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрийлик асосида иштирок этадилар (2.12.2004 йилдаги 702-II-сон ЎРҚ).