Ўзбекистон фуқароси доимий чет элда яшайди. Унинг Ўзбекистондаги иш стажи кетгунига қадар 20 йилни ташкил қилади. Ҳозир пенсия ёшига тўлиб, Ўзбекистонда пенсияни расмийлаштирмоқчи бўляпти. ПЖда буни рад қилишди, унинг Ўзбекистонда пропискаси йўқлиги ва бошқа давлатда доимий яшаганлиги сабабли, у Ўзбекистонда пенсия олиш ҳуқуқига эга эмаслигини айтишди.
Шундайми?
– Ҳа, шундай. Қонуннинг 1-моддаси 2-қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаб турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларини пенсия билан таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.
Бу фуқароларнинг чет элда бўлган вақти учун, меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида тайинланган пенсияларгина тўланади (Қонуннинг 64-м. 2-қ.).