Фирмамиз лок-бўёқ маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланади. Маҳсулотларимиз импорт қилиниб, маҳаллий бозорда сотилади. Декларациялаш жараёнида декларантлар биз харид қилаётган импорт товарларни ТИФ ТН коди тизимига киритишганда тизим мазкур лок-бўёқ маҳсулоти ЎзРда мажбурий мувофиқлик сертификати рўйхатига кирмаслиги тўғрисидаги ахборотни чиқаради. Давлат тизимида ишлайдиган мижозларимиз эса ё Ўзбекистоннинг мувофиқлик сертификатини ёхуд мувофиқлик сертификатининг олиниши мажбур эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилишади. Бу ўринда мижозлар хорижий сертификатни тан олишмайди.
Импорт қилинадиган лок-бўёқ маҳсулотлари сертификатланиши зарурлиги ёки зарур эмаслиги кўрсатилган расмий ҳужжат борми?