Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 45 / Амалий бухгалтерия

Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар учун устамалар

 

Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар учун устамалар ҳисобини қандай тўғри юритиш мумкин? Уларни тўлаш чоғида ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими? Агар ходим устамалар олаётган бўлса, унга «суткалик»  тўланадими? Ниҳоят, бундай тўловлар бўйича ҳисобот қандай топширилади?

Масалаларга buxgalter.uz ойдинлик киритади. 

 

Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар билан боғлиқ устамалар тўлаш тартиби махсус Низом билан тартибга солинади (6.09.2019 йилдаги 743-сон ВМҚга 3-илова).

Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар учун устамалар белгиланадиган ходимлар касблари ва лавозимлари рўйхати ва устамалар миқдори:

● иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда шакллантирилади;

● жамоа шартномасида ҳамда иш берувчи ва ходим ўртасида тузиладиган меҳнат шартномасида кўрсатилади.

Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар учун устамаларни:

● белгиланган меъёрларда тўлаш;

● жамоа шартномасида бошқа миқдорларда белгилаш мумкин.

 

Доимий иши кўчма ёки қатнаш хусусиятга эга бўлган ходимларнинг хизмат юзасидан сафарда иш бажариши хизмат сафари деб ҳисобланмайди. Кўчма ёки қатнаш хусусиятга эга бўлган иш учун устамалар тўланадиган ходимларга суткалик пуллар тўланмайди.

 

Кўчма ёки қатнаш тусидаги ишни ходим хизмат автомобилидан фойдаланган ҳолда ёки ундан фойдаланмаган ҳолда  бажариши мумкин. Охирги ҳолатда унга йўлкира харажатлари қопланади. Шунингдек, иш берувчи унинг рухсати ёки розилиги билан сарфланган бошқа харажатларни ҳам қоплаши мумкин.

 

Бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

Кўчма ва қатнаш тусидаги иш учун устамалар тўлаш билан боғлиқ харажатлар қуйидагиларга киритилади:

● узоқ муддатли активлар ёки товар-моддий захиралари счётларига (0800, 1000 ва ҳ.к.), агар устамаларни тўлаш уларни сотиб олиш ёки барпо этиш билан боғлиқ бўлса;

● маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархига – ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этаётган ходимлар бўйича (5.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низомнинг 1.2.3.5-б.);

● реализация қилиш бўйича харажатларга – товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилишда иштирок этаётган ходимлар бўйича (маъмурий-бошқарув ходимларидан ташқари) (54-сон Низомнинг 2.1.2.1-б.);

● маъмурий харажатларга – бошқарув ходимлари бўйича (54-сон Низомнинг 2.2.1-б.).

Бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар учун устама ҳисоблаш (қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида)

 

Харажатлар, узоқ муддатли активлар ТМЗ ҳисоби счётлари

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар учун устама ҳисоблаш (қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан ортиқча)

 

Харажатлар, узоқ муддатли активлар ТМЗ ҳисоби счётлари

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»

 

Қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан ортиқча устама суммасига ЖШДС ҳисоблаш

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

ШЖБПҲга бадал ушлаб қолиш (қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан ортиқча устама суммаси бўйича)

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

6530-«Шахсий жамғариб бориладиган ҳисобварақларга тўловлар»

 

Қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан ортиқча устама суммасига ижтимоий солиқ ҳисоблаш

 

Харажатлар, узоқ муддатли активлар ТМЗ ҳисоби счётлари

 

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»

 

Кассадан устама тўлаш (иш ҳақи таркибида)

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»
6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

Устамани пластик картага ўтказиш (иш ҳақи таркибида)

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

Солиқ оқибатлари

Амалий бухгалтерия

 

Қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида, бироқ ойига МҲЭКМнинг 1 бараваридан ортиқ эмас

 

Қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан ортиқча

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Жисмоний шахснинг даромади сифатида ҳисобланмайди (СК 369-м. 2-қ. 9-б.), демак, ЖШДС солинмайди

 

Компенсация тўловларига – меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради (СК 371-м., 373-м. 5-б.)

Жами даромад таркибида солиқ солинади

Ижтимоий солиқ

 

Солиқ солинмайди, сабаби жисмоний шахснинг даромади сифатида ҳисобланмайди

 

Солиқ солинади, сабаби компенсация тўловларига – меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради (СК 371-м., 373-м. 5-б.)

 

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

 

Чегириладиган харажат, сабаби чегириб ташланмайдиган харажатларнинг «ёпиқ»  рўйхатига кирмайди (СК 317-м.)

 

 

 

Солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади?

Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан ортиқча устамаларни ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттиринг (4-илова,  АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.):

● 010 ва 011-сатрларда;

● Ҳисоб-китобга 5-иловада.

Прочитано: 1131 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика