Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 45 / Солиқ солиш

ФҲШ ва у бўйича солиқлар

 

Юридик ва жисмоний шахслар (резидент, Ўзбекистон фуқароси) ўртасида юридик хизматлар кўрсатишга фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (ФҲШ) тузилди, унга мувофиқ жисмоний шахс ҳақ олади ва бу унинг даромади ҳисобланади. СКнинг 371-моддасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган тузилган ФҲШлар бўйича жисмоний шахсларга тўловлар ҳам киритилади. ДҲШ шартларига мувофиқ ижрочининг (жисмоний шахснинг) хизматлари қийматига Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мувофиқ қўлланиладиган солиқлар ва ажратмалар киритилмайди.

Жисмоний шахс доимий яшаш жойидаги солиқ хизматига йиллик жами даромади тўғрисидаги декларацияни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этиши лозимми? 

 

 – Ўзбекистон резиденти ва фуқароси бўлган жисмоний шахсга даромад тўлайдиган юридик шахс:

● Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси ёки

● Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширадиган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахс ҳисобланса, у солиқ агенти сифатида ЖШДСни ушлаб қолиши ва белгиланган муддатларда бюджетга тўлаши шарт (СК 386, 387-м.). ­СКда мазкур ҳолатда ФҲШга жисмоний шахс томонидан декларация топшириш орқали ЖШДСни мустақил тўлаш имконияти назарда тутилмаган. Бундан ташқари, ушбу тўловлар бўйича юридик шахс ижтимоий солиқни тўлаши шарт (СК 403-м.).

 

Маълумот учун. Жисмоний шахс Ўзбекистонда ДМ орқали фаолият юритмайдиган норезидент ҳисобланган юридик шахсдан даромад олган бўлса, жисмоний шахс даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этган ҳолда даромадидан ЖШДС тўлаши лозим (СК 393–398-м.).

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 381 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика