Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 45 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор

 

Коронавирус пандемиясининг салбий таъсири оқибатида зарар кўрган ва кўраётган ташқи иқтисодий фаолият ва туризм соҳаларида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини ҳамда замонавий уй-жой қурилиши билан банд бўлган қурилиш-пудрат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг автотранспорт воситалари паркини янада янгилаш ва модернизация қилиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2022 йил 31 декабрга қадар қуйидагиларга утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилсин:

юк ташиш учун мўлжалланган, «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган шатакчи автомобиллар (ТИФ ТН коди 8701 20, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно), шунингдек, тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошганлари бундан мустасно);

юк ташиш учун мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8704 22, 8704 23) ҳамда махсус мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8705 10, 8705 40, 8705 90);

ҳайдовчи билан бирга ўн ва ундан ортиқ йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган, «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8702, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 2 июндаги 347-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У.Умурзаков зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ.

Тошкент ш.,

2020 йил 29 октябрь

665-сон.

 

ЎзР ВМнинг 2020 йил 29 октябрдаги 665-сон қарорига
ИЛОВА

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ҒИЛДИРАКЛИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ, ЎЗИЮРАР МАШИНАЛАР ВА УЛАРНИНГ ТИРКАМАЛАРИ УЧУН УТИЛИЗАЦИЯ ЙИҒИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2020 ЙИЛ 2 ИЮНДАГИ 347-СОН ҚАРОРИГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

1. 2-банднинг «б» кичик бандида:

а) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«давлатлараро, ҳукуматлараро, халқаро ташкилотлар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида, шу жумладан техник кўмак (грант) маблағлари ҳисобига олиб кириладиган транспорт воситаларига;»;

б) тўртинчи хатбоши тегишли равишда бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

2. Илованинг VI қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

 

VI. Тиркамалар ва ярим тиркамалар

 

 

 

Тиркамалар ва ярим тиркамалар; бошқа ўзиюрар бўлмаган транспорт воситалари

 

8716

(8716 80, 8716 90 дан ташқари)

60

 

660

 

».

 







 

 

 

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 30.10.2020 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 408 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика