Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 45 / ҚҚС ҳақида

Банк кэшбэк таклиф этди

 

Ташкилот (МЧЖ) чакана савдо дўконига эга. Хизмат кўрсатувчи банк томонидан мижозлар ушбу банкда карта очиши ва дўконимизда харидни амалга оширганларида кэшбэк олишлари шарти билан кэшбэк хизматлари (2% миқдорида пул маблағларини қайтариш) таклиф этилади. Масалан, спорт костюми ҚҚС билан 300 000 сўм туради. Мижоз ушбу банк картаси билан костюмни сотиб олди, онлайн-касса аппарати орқали 300 000 сўм уриб берилди. Кейин унга банк маблағлари ҳисобидан эмас, балки бизнинг ҳисобимиздан 6 000 сўм қайтарилди.

ҚҚС қандай ҳисобланади?

Бу ҚҚС бўйича ҳисоботларда қандай акс эттирилади?

Бу онлайн-касса аппаратида қандай акс эттирилади? 

 

– Кэшбэк – бу мижозларни жалб қилиш ва уларнинг лояллигини ошириш учун бонус дастури. Бундай дастур қўлланилганда бирор-бир харид учун тўловнинг бир қисми қайтарилади (ёки балл ҳисобланади).

Қайтариш қуйидаги схема бўйича амалга оширилади:

● мижоз товар (хизмат) ҳақини тўлайди;

● тўлов қайд этилади ва текширилади;

● тўлов текширилганидан кейин мижозга пулнинг бир қисми қайтарилади.

Моҳиятига кўра, кэшбэк – харидор харид қилганидан кейин бериладиган чегирманинг бир тури.

Товарни реализация қилишда касса аппаратида (терминал) товарнинг тўлиқ суммаси урилади, бунда қайтариладиган сумма ҳисобга олинмайди. Тегишинча, товарни сотиш қийматининг тўлиқ суммасидан ҚҚС ҳисобланади.

Шартнома шартларига кўра харидорнинг карточкасига пулни қайтариш турли усулларда амалга оширилиши мумкин. Жавоб аниқ бўлиши учун банк билан тузилган шартнома шартлари билан танишиб чиқиш лозим.

Корхона мижозларни жалб қилиш хизматлари учун банкка воситачилик ҳақи тўлайдиган бўлса, банк эса ўз навбатида ушбу маблағларни карта сақловчилари билан бўлишса, ушбу сумма (воситачилик ҳақи) корхона учун реализация қилиш харажатлари ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисобида у 9410-«Сотиш харажатлар» счётида акс эттирилади.

Мазкур ҳолатда ҚҚС бўйича базага тузатиш киритилмайди (СК 257-м.).

Фойда солиғи бўйича базани аниқлашда ушбу харажатларни чегириб ташлаш учун СК талаблари таъминланиши лозим (СК 305-м.).

Корхона ушбу суммани тўғридан-тўғри (ҳисобрақамдан) харидорнинг карточкасига ўтказадиган бўлса, бунга чегирма сифатида қаралади.

Товарларни сотувчи томонидан чегирмалар берилганда:

● сийловлар бериш шартлари сотувчининг нарх (тариф) сиёсатида назарда тутилган бўлса, илгари амалга оширилган товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича ҚҚС базаси ушбу сийлов суммасига тузатилади (камайтирилади). Солиқ базасига тузатиш киритиш қўшимча ҳисобварақ-фактура асосида, у берилган солиқ даврида амалга оширилади (СК 257-м. 1-қ. 4-б., 4-қ.). Тегишинча, дўконнинг ой якунлари бўйича нақд пулда ва терминал орқали тушумига корхона томонидан 2 та бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактура тақдим этилиши лозим: тушум суммасига ЭҲФ ва чегирма (салбий) суммасига қўшимча ЭҲФ (Низомнинг 59-банди, ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова).

Товар корпоратив карта бўйича реализация қилинган бўлса, харидорга дастлабки ва қўшимча ЭҲФ тақдим этилиши лозим. Онлайн-НКМ билан ишланганда терминал тушуми ҳам чиқарилади (6.09.2019 йилдаги ПФ-5813-сон Фармоннинг 5-банди). Товарингиз харидорлари бўлган ҚҚС тўловчи юридик шахслар харидларни ҳисобварақ-фактуралар реестрига киритишга ҳамда уларни солиқ тўловчининг шахсий кабинетида онлайн-НКМ чекларини рўйхатдан ўтказиш орқали ҚҚС суммасида ҳисобга олишга ҳақлилар (Низомнинг 9-банди). Тегишинча, сиз улар қўшимча ЭҲФни олишларини таъминлашингиз лозим. Акс ҳолда корхонангиз тўланадиган ҚҚС суммасини камайтиришига, харидор эса ҳисобга олинадиган ҚҚСни камайтирмаслигига тўғри келади. Натижада бюджетга тўлов чегирмага тўғри келадиган ҚҚС суммасига камайтирилади;

фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда даромадларга тузатиш киритилади (СК 332-м. 2-қ. 3-б.);

жисмоний шахс томонидан олинган кэшбэк бўйича маблағлар унинг даромади сифатида қаралмайди (СК 369-м. 2-қ. 14-б.).

Чегирма суммаси 9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» счётида ҳисобга олинади, ушбу счёт 9020-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счётининг (9010, 9030) контрсчёти ҳисобланади (Йўриқноманинг ­379-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

Ҳужжатлар айланиши ва чегирмаларни ҳисобга олиш тартиби солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатида қайд этилиши лозим (СК 77-м.).

 

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 405 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика