Корхона ҳар гал акцизости товарларини импорт қилганда, ЁММ сотиб олганда ёки мобиль алоқа хизматлари учун ҳақ тўлаганда, ҳисобварақ-фактура ёки БЮДда акциз солиғи акс этади. Сотиб олувчи корхона унинг ҳисобини қандай юритиши ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компаниясининг эксперти Дилором САИДОВА гапириб берди.
– Қийматига акциз солиғи киритилган товарларни ёки хизматларни олишда уни ушбу товарларнинг (хизматларнинг) қийматига киритинг. Бу сиз:
● импорт қилишда бюджетга акция солиғини тўлайдиган;
● етказиб берувчига акциз тўлаган ҳолда акцизости товарларини (хизматларини) сотиб оладиган вазиятларга тааллуқли.
Акциз солиғи тўловчилар учун солиқ бўйича чегирма 2019 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинган (2007 йил таҳриридаги СК 237-м.; 24.12.2018 й. ЎРҚ-508-сон Қонуннинг 2-м. 59-б., 8.01.2019 йилда ўз кучини йўқотган).
АВ қийматида акциз солиғи ҳисоби
Импорт қилинаётган асосий восита товарнинг кузатув ҳужжатлари ёки БЮДда кўрсатилган қийматдан келиб чиқиб, уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги МБ курси бўйича қайта ҳисоблаб – сотиб олиш бўйича бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда кирим қилиниши керак (АВ рақами 1299, 20.01.2004 йилдаги 5-сон БҲМС 13-б.). Акцизости товарлар учун бундай харажатлар жумласига акциз солиғи ҳам киради.
МИСОЛ. Импорт ускуна сотиб олинди
Корхона шартномага асосан 10 минг АҚШ долларига ускуна сотиб олди. Божхона расмийлаштируви, етказиб берувчига ҳақ тўлаш ва бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш пайтида МБ доллар курси 1 АҚШ доллари учун 10 400 сўмни ташкил этди.
АВ объектини кирим қилиш билан боғлиқ харажатларнинг умумий суммаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
● импорт қилинаётган акцизости товарларига акциз солиғи – 10 400 минг сўм (104 000 минг сўм х 10%);
● божхона божи (20%) – 20 800 минг сўм (104 000 х 0,20);
● ҚҚС – 20 280 минг сўм ((104 000 + 10 400 + 20 800) 15%);
● божхона расмийлаштируви учун йиғим – 260 минг сўм;
● сотиб олиш билан боғлиқ бошқа харажатлар – 5 529,5 минг сўм ҚҚСсиз.
Бухгалтерия ҳисобига ускуна 140 989,5 (104 000 + 10 400 + 20 800 + 260 + 5 529,5) минг сўм қиймати бўйича қабул қилинади. Яъни акциз солиғи ускуна қийматига киритилади.
Корхона ҚҚС тўловчиси ҳисобланади, шу боис ҳисобга олиш қоидаларига риоя қилинган тақдирда 20 280 минг сўм миқдорида тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олади (АВнинг бошланғич қийматига киритмайди).
Акциз солиғининг ТМҚ қийматида ҳисоби
Агар корхона кейинчалик реализация қилиш (қайта ишлаш) учун акцизости товарлар ёки хом ашё сотиб олган бўлса, акциз солиғини уларнинг таннархига киритинг (АВ рақами 3259, 30.06.2020 йилдаги 4-сон БҲМС 15-б.).
МИСОЛ. ТМҚ импорти
Корхона кейинчалик қайта ишлаш учун нефть маҳсулотларини импорт қилди. Импорт қилиш чоғида божхона тўловлари, жумладан акциз солиғи ва ҚҚС тўланди. Корхона – ҚҚС тўловчиси, шу боис тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш қоидаларига риоя қилинган тақдирда ҳисобга олиши мумкин. Акциз суммасини ТМҚ қийматига киритиш зарур.
Бухгалтерия ўтказмалари:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
Дебет
|
Кредит
|
|
Етказиб берувчилардан товарлар (нефть маҳсулотлари) олинди, ш.ж. акциз
|
1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Товарнинг таннархига киритиладиган хизматлар суммалари (декларант, божхонада сақлаш, транспорт ташкилоти ва ҳ.к.лар хизматлари)
|
1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
Импорт қилишда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси
|
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
Божхона тўловлари ва ҚҚСни тўлаш
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Омборга кирим қилиш
|
1010-«Хом ашё ва материаллар» (2910-«Омбордаги товарлар»)
|
1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»
|
Хизматлар қийматида акциз солиғи ҳисоби
2019 йилдан бошлаб мобиль алоқага акциз солиғи солинади (янги таҳрирдаги СК 284-м. 1-қ. 8-б.; Ставкаларнинг 8-б., «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга 8-илова).
МИСОЛ. Мобиль алоқага ҳақ тўлаш бўйича харажатлар
Корхона мобиль алоқа хизматларига ҳақ тўлайди. Абонент тўловига акциз солиғи ва ҚҚС киритилган, у битта рақам учун 51 750 сўмни ташкил этади, шу жумладан ҚҚС – 6 750 сўм, акциз солиғи – 7 500 сўм. ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ҚҚС суммасини ҳисобга олиш қоидаларига риоя қилинган тақдирда ҳисобга олиши мумкин. Акциз суммаси хизматлар қийматига киритилади.
Бухгалтерия ўтказмалари:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
Дебет
|
Кредит
|
||
Алоқа хизматлари, ш.ж. акциз солиғи давр харажатларига киритилди
|
45 000
|
9400-«Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Ҳисобга олигадиган ҚҚС суммаси
|
6 750
|
4410-Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Алоқа хизматлари учун ҳақ тўлаш
|
51 750
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Акциз солиғи тўловчилари ҳисобварақ-фактурада акциз солиғи ставкаси ва суммасини кўрсатишлари шарт (Низомнинг 15-б, 14.08.2020 й. 489-сон ВМҚга 2-илова).