Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 45 / Солиқ солиш

Лизингга берувчидан олинадиган солиқлар

 

Корхона мол-мулкни лизингга бериш билан шуғулланади.

У мазкур фаолият тури бўйича қандай солиқларни тўлаши лозим?

 

Фойда солиғи ва ҚҚС тўловчи лизингга берувчи учун

Объектни лизингга беришда ҚҚС солинадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланма юзага келади (СК 238-м. 1-қ., 1-б., ­239-м. 1-қ. 3-б.).

Лизинг шартномасида лизинг объектининг харид суммаси назарда тутилган бўлса, унга ҳам ҚҚС солинади (СК 238-м. 1-қ. 1-б., 239-м. 1-қ. 1-б., 249-м. 1-қ.).

Лизингга берувчининг фоизли даромади ҚҚСдан озод этилади (СК 244-м. 1-қ. 8-б.).

Мол-мулкни лизингга беришда лизингга берувчида даромад юзага келмайди. У даромадни фоизларни ҳисоблашда ва лизингга олувчи томонидан лизинг объекти сотиб олинганда (шартномада харид суммаси назарда тутилган тақдирда) эътироф этади.

Лизингга берувчи аввал унинг асосий воситалари таркибида бўлган ёки фойдаланилган ёхуд капитал қўйилма таркибида бўлган мол-мулкни лизингга бериши мумкин. Мазкур ҳолатда эътироф этиладиган дебиторлик қарзи ва лизинг объектининг бошланғич ёки қолдиқ қиймати ўртасида фарқ юзага келади. Ушбу фарқ муддати кечиктирилган даромад ёки харажат сифатида акс эттирилади. Берилаётган мол-мулк аввал қайта баҳоланган бўлса, муддати кечиктирилган даромад ёки харажатлар ушбу объектни қайта баҳолаш сальдосига қараб тузатилади.

Лизинг тўловини ҳисоблашда муддати кечиктирилган даромадлар ёки харажатлар ҳар ойда асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларга ва бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқарилади (АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 9-банди).

Даромадлар жами даромад таркибида фойда солиғи бўйича солиқ базасига киритилади (СК ­297-м. 3-қ. 1, 7, 27-б.).

 

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи лизингга берувчи учун

Лизингга берувчининг фоизли даромади, лизинг объектининг харид нархи суммаси, шунингдек лизингга берувчининг муддати кечиктирилган даромадига (эътироф этиладиган дебиторлик қарзи ва лизинг объектининг бошланғич ёки қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ) айланмадан олинадиган солиқ солинади (СК 297-м. 3-қ. 1, 7, 27-б., 463-м. 1-қ.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 397 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика