Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор
Коронавирус пандемиясининг салбий таъсири оқибатида зарар кўрган ва кўраётган ташқи иқтисодий фаолият ва туризм соҳаларида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини ҳамда замонавий уй-жой қурилиши билан банд бўлган қурилиш-пудрат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг автотранспорт воситалари паркини янада янгилаш ва модернизация қилиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2022 йил 31 декабрга қадар қуйидагиларга утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилсин:
юк ташиш учун мўлжалланган, «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган шатакчи автомобиллар (ТИФ ТН коди 8701 20, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно), шунингдек, тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошганлари бундан мустасно);
юк ташиш учун мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8704 22, 8704 23) ҳамда махсус мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8705 10, 8705 40, 8705 90);
ҳайдовчи билан бирга ўн ва ундан ортиқ йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган, «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8702, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 2 июндаги 347-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У.Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири
А.АРИПОВ.
Тошкент ш.,
2020 йил 29 октябрь
665-сон.
ЎзР ВМнинг 2020 йил 29 октябрдаги 665-сон қарорига
ИЛОВА
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ҒИЛДИРАКЛИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ, ЎЗИЮРАР МАШИНАЛАР ВА УЛАРНИНГ ТИРКАМАЛАРИ УЧУН УТИЛИЗАЦИЯ ЙИҒИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2020 ЙИЛ 2 ИЮНДАГИ 347-СОН ҚАРОРИГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА
1. 2-банднинг «б» кичик бандида:
а) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«давлатлараро, ҳукуматлараро, халқаро ташкилотлар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида, шу жумладан техник кўмак (грант) маблағлари ҳисобига олиб кириладиган транспорт воситаларига;»;
б) тўртинчи хатбоши тегишли равишда бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Илованинг VI қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
|
VI. Тиркамалар ва ярим тиркамалар
|
|
|||
|
Тиркамалар ва ярим тиркамалар; бошқа ўзиюрар бўлмаган транспорт воситалари
|
8716 (8716 80, 8716 90 дан ташқари) |
60
|
660
|
».
|
*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 30.10.2020 йилдан кучга кирди.