Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 45 / Солиқ солиш

Суғурта пули суммасига ЭҲФ

 

Компания мол-мулк суғуртаси, шунингдек иш берувчининг ­масъулиятига доир шартнома тузди.

Суғурта компанияси суғурта пули суммасига ЭҲФ тақдим этиши лозимми? 

 

– Ҳисобварақ-фактура қуйидаги ҳолларда тақдим этилиши шарт эмас:

● сотилган товарлар (хизматлар) учун тўловлар нақд пулда ёки жисмоний шахсларнинг пластик карталари орқали амалга оширилганда назорат-касса техникаси ёки виртуал касса чеки тақдим этилганда;

● хўжалик юритувчи субъект томонидан аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширишда расмийлаштириладиган, қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланадиган шакл бўйича квитанция тақдим этилганда. Квитанциялар солиқ органларида рўйхатдан ўтказилган ҳолда фақат назорат-касса техникаси таъмирлашга топширилганда ёки савдо шохобчасида (хизмат кўрсатиш жойида) электр энергияси вақтинча мавжуд бўлмаган ҳолларда қўлланилади;

● товарлар экспорти бўйича божхона юк декларациялари (кейинги ўринларда – БЮД) расмийлаштирилганда;

● банк операциялари мижознинг шахсий ҳисобварағидан кўчирма ҳужжат бериш билан расмийлаштирилганда;

● товарлар текинга оммавий тарқатилганда;

● ҳар қандай транспорт воситаси орқали йўловчиларни ташишда йўл чипталари (шу жумладан, электрон) расмийлаштирилганда;

● кўрсатилган коммунал хизматлар, алоқа хизматлари учун банк орқали бухгалтерия ҳисобини юритишда асос бўлиб хизмат қилувчи бирламчи ҳужжатлар қўллаган ҳолда тўловлар амалга оширилганда (Низомнинг 3-банди, ВМнинг 14.07.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова).

Қолган барча ҳолатларда, шу жумладан суғурта хизматларини кўрсатишда суғурта мукофоти суммасига ЭҲФ расмийлаштирилиши лозим.

Прочитано: 361 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика