Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 45 / Солиқ солиш

Турар жой ижараси – хизмат сафари харажати

 

Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган доимий муассаса ЎзР фуқаросини ишга қабул қилди ва Самарқанд шаҳрига хизмат сафарига юборди. Ҳар ойда хизмат сафари (суткалик) харажатларини ва турар жойнинг ижара ҳақини  тўлайди. Ходим Самарқандда доимий ишлайди. Бошқа ҳолатда бош офис хорижий мутахассисни ЎзРга қурилиш участкасида ишлаш учун хизмат сафарига юборди. ДМ хорижий мутахассис учун турар жойни ижарага олиш учун жисмоний шахс билан шартнома тузди.

Турар жой ижараси суммаси хизмат сафари харажати ҳисобланадими ва унга ЖШДС солинадими? Турар жой учун жисмоний шахсга бериладиган ижара тўлови суммасига ЖШДС солинадими? 

 

Ҳа, доимий муассаса хизмат сафарига юборилган ходим учун турар жой биносининг ижара ҳақини тўлаши унинг харажатлари деб эътироф этилади ва ушбу ходимнинг даромадлари сифатида қаралмайди (СК 369-м. 2-қ. 8-б.). Тегишинча, хизмат сафарига юборилган ходимда ЖШДС бўйича оқибатлар юзага келмайди.

Бунда ижарага берувчи жисмоний шахснинг турар жой биносини ижарага беришдан олинган даромадлари унинг тўлов манбаида, яъни ДМда солиқ солинадиган мулкий даромадлари ҳисобланади (СК 387-м.). Бунда 2020 йил 1 июлдан 31 декабргача бўлган даврда жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ тўлашдан озод этилади (20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармоннинг 1-банди, «а» кичик банди). Тегишинча, ушбу даврда ДМ ижарага берувчи жисмоний шахсга ЖШДСни ундирмаган ҳолда ижара ҳақини тўлайди.

Прочитано: 421 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика