Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 45 / Мутахассис тушунтиради

СОРЖ қандай ҳисобланади

 

Солиқ органларининг маълумотномалари ва ҳужжатларида «СОРЖ» атамасини учратиш мумкин. Солиқ кодексида бу ҳақда ҳеч нарса айтилмаган. Buxgalter.uz илтимосига биноан бу сўзнинг маъноси ҳақида ДСҚ Бюджет даромадларини прогнозлаштириш бошқармаси катта инспектори Диана МЎМИНОВА сўзлаб берди.

 

– СОРЖ (Солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси) – солиқ эмас ва ҳатто тўлов ҳам эмас, балки ДСҚнинг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига ундириб олинган жарималар ва пенядан ажратма. У ВМнинг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарорининг (12.01.1998 йилдаги 14-сон) 5-банди асосида амалга оширилади ва 2 турда бўлади:

● СОРЖ-99 – солиқ текшируви натижасида СК ва МЖТК асосида солинган санкцияларнинг 40%и миқдоридаги ажратма;

● СОРЖ-199 – солиқларни тўлаш муддатини ўтказиб юборганда ҳисобланган пенянинг 40%и миқдоридаги ажратма (СК 110-м.).

СОРЖни солиқ органларининг ахборот тизими ҳисоблаб чиқаради.

Солиқ тўловчи солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қарз мавжудлигини (мавжуд эмаслигини) солиқ тўловчининг шахсий кабинетида шахсий карточкада текшириши мумкин. Жисмоний шахс, агар унда жисмоний шахснинг шахсий ЭРИ (электрон рақамли имзоси) мавжуд бўлмаса, ҳисобга олинган жойдаги солиқ инспекциясига мурожаат қилиши мумкин.

Пеня бўйича қарзни сўндириш зарур.

Агар СОРЖ бўйича саволлар бўлса, солиқ органлари инспекторларига ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мурожаат қилинг.

Прочитано: 2289 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика