Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона 2019 йилда шуъба корхонасини таъсис этди. Шуъба корхонаси устав капиталига ҳисса ҳисобига бино, иншоот, ускуна, мебель, компьютерларни киритди. Мол-мулк қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан 100 млн сўмга шартли баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга кўра бозор қиймати бўйича берилди. Мол-мулкни беришга ёзилган ҳисобварақ-фактурада етказиб бериш қийматига (қабул қилиш-топшириш далолатномаси қийматига мос келадиган) қўшимча равишда 20%лик ставка бўйича ҳисобланган ҚҚС акс эттирилди. Бошқача айтганда, далолатномада акс эттирилган мол-мулк қиймати ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қийматдан ҚҚС суммасига кам бўлади. Устав капиталига мол-мулк берилишига 120 млн сўмлик ҳисобварақ-фактура ёзиб берилган.
Шуъба корхонасининг устав капитали қандай суммага тўлдирилади?
– Шуъба корхонасининг устав капиталига киритиладиган мол-мулк қиймати қабул қилиш-топшириш далолатномасида ва ҳисобварақ-фактурада бир хил бўлиши керак. Бош компания ҚҚС тўловчиси ҳисобланганлиги сабабли ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда мол-мулк қиймати устав фондига киритилган ҳисса бўлади.
Шуъба корхонасининг устав капиталига ҳисса сифатида бериладиган мол-мулк қуйидаги проводкалар орқали акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Счётлар корреспонденцияси
|
||
дебет
|
кредит
|
||
Бош компанияда
|
|||
Шуъба корхонасининг уставида рўйхатдан ўтказилган миқдорда устав капитали акс эттирилди (корхона рўйхатдан ўтказилгандан кейин)
|
0620-«Шуъба хўжалик жамиятларига инвестициялар»
|
6120-«Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар»
|
|
Бош компания томонидан шуъба корхонасининг устав капиталига ҳисса сифатида асосий воситалар берилди
|
6120-«Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар»
|
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»
|
|
Асосий воситаларни бериш чоғида ҚҚС ҳисобланди
|
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
|
Бош компания томонидан шуъба корхонасининг устав капиталига ҳисса сифатида бошқа активлар (товарлар (ишлар, хизматлар) ва пул маблағлари бундан мустасно) берилди
|
6120-«Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар»
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
|
Бошқа активларни бериш чоғида ҚҚС ҳисобланди
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
|
Шуъба корхонасида
|
|||
Шуъба корхонасининг уставида рўйхатдан ўтказилган миқдорда устав капитали акс эттирилди (корхона рўйхатдан ўтказилганидан кейин)
|
4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»
|
8330-«Пай ва улушлар»
|
|
Бош компания томонидан шуъба корхонасининг устав капиталига ҳисса сифатида асосий воситалар берилди (суммалар ҚҚСсиз)
|
Мол-мулкни ҳисобга олувчи счётлар
|
4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»
|
|
Бош компаниянинг ҳисобварақ-фактурасида ҚҚС ҳисобга олинган
|
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»
|
4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»
|
|
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.