Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 49 / Солиқ солиш

Қурувчи учун ҚҚС бўйича имтиёзлар

 

Қурилиш компанияси (қурувчи) 2019 йилдан бошлаб 20%лик ставкада, 2019 йил 1 октябрдан эса 15%лик ставкада ҚҚС тўловчи ҳисобланади. У 2017 йилда қуришга рухсат олинган турар жойдаги тижорий нотурар кўчмас мулкни сотади. Кўчмас мулк 2019 йилда улушли иштирок шартномаси (УИШ) бўйича 100 фоизлик олдиндан нақд тўлов эвазига жисмоний шахсга сотилади, юридик шахсга УИШ бўйича нақдсиз ҳисоб-китоб орқали сотилади. Турар жой қисмидаги уйни топшириш учун 2019 йил декабрдан 2020 йил февралгача бўлган муддат белгиланган.

1. Турар жойда жойлашган нотурар кўчмас мулк сотилганда ҚҚС бўйича имтиёзлар қўлланиладими?

2. Турар жой (квартира) харидорларга 2019 йил декабрдан 2020 йил февралгача топширилган бўлса, ҚҚС бўйича имтиёзлар қўлланиладими?

 

1

Йўқ, нотурар кўчмас мулкни реализация қилиш оборотига ҚҚС бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайди.

2019 йил 1 январга қадар қурилишга рухсат этилган уй-жой фонди объектларини бирламчи уй-жой бозорида реализация қилиш обороти 2020 йилнинг 1 январига қадар ҚҚСдан озод қилинган. 2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурига, 2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурига киритилган объектлар бундан мустасно (13.05.2019 йилдаги ПФ-5715-сон Фармоннинг 13-банди 26.09.2019 йилдаги ПФ-5837-сон Фармон таҳририда).

Фуқароларнинг доимий яшашига мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, шунингдек белгиланган тартибда махсус уйлар (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар, шунингдек болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар) сифатида фойдаланишга мўлжалланган жойлар турар жой деб ҳисобланади (УЖКнинг 9-моддаси).

 

2

2020 йил 1 январдан кейин уй-жойлардаги квартираларни реализация қилишга ҚҚС бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайди ­(ПФ-5715-сон Фармоннинг 9, 13-бандлари).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 704 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика