МЧЖ директори жамиятнинг ягона муассиси ҳисобланади.
У ўз иш ҳақини устав фондини оширишга йўналтириши мумкинми?
– Ходимлар иш ҳақидан ЖШДС ушланганидан кейин қолган қисмини қонун ҳужжатларида тақиқланмаган турли мақсадларга йўналтиришга ҳақлидирлар.
Бундан ташқари, муассис ҳисобланган МЧЖ директори ҳам ўз иш ҳақини устав фондини оширишга йўналтириши мумкин. Бунинг учун йўналтириладиган пул маблағлари кўрсатилган буйруқни (фармойишни) расмийлаштириш лозим.
Иш ҳақини устав фондини тўлдиришга йўналтириш ходимнинг розилигидан қатъи назар, ушлаб қолиш ҳисобланмайди, бунда ушланмалар энг юқори миқдорда ҳисобланган меҳнат ҳақининг 50%идан ошмаслиги тўғрисидаги талаб татбиқ этилмайди (МКнинг 164-моддаси).
Корхона муассиси ҳисобланган ходимнинг иш ҳақини устав фондини тўлдиришга йўналтириш қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади:
Дт 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» счёти
Кт 6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари».
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.