Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 49 / Амалий бухгалтерия

Касаллик варақаси бўйича ҳисоб-китоб

 

Ходима 2019 йилнинг октябрь ойида 5 кунга очилган касаллик варақасини олиб келди. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақани ҳисоблаш учун қуйидаги маълумотлар мавжуд:

2018 йил октябрь–ноябрь ойларида у ишлаган ва иш ҳақи олган;

2018 йил декабрь – 2019 йил мартда ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган;

2019 йил апрель–май ойларида болани 2 ёшгача парваришлаш таътилида бўлган;

2019 йил июнь ойидан ҳозирги кунга қадар ишлаяпти ҳамда унга иш ҳақи ва мукофот тўланяпти.

Касаллик варақаси бўйича ҳисоб-китоб кунидаги иш ҳақи – 1 млн сўм. Унга 2019 йил июнь-сентябрь ойларида умумий суммаси 1 млн сўм бўлган мукофот берилган.

Мазкур ҳолатда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ҳисоблашда мукофотлар суммаси неча ойга бўлинади?

 

– Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ходимнинг ҳақиқатда олган иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.

Ҳомиладорлик ва туғиш, бола 3 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш таътилида бўлган ойлар мукофот суммаси бўлинадиган ойлардан чиқариб ташланади (АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 53-банди).

Бинобарин, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ҳисоблаш учун мукофотлар суммасини бўлишда ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган 4 ой ва болани 2 ёшгача парваришлаш таътилида бўлган 2 ой чегириб ташланади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1049 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика