Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 49 / Солиқ солиш

Узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш

 

ЯСТ тўловчи корхона 2019 йилда ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқариш биносини қуришни бошлади. Барча харажатлар ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 0810-«Тугалланмаган қурилиш» счётида жамланади. Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиш режалаштирилмоқда. Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиш чоғида қурилиш учун харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатишга ва уни бино фойдаланишга топширилгандан кейин 36 ой давомида тенг улушларда ҳисобга олишга ҳақлими?

 

– Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтилганда, корхона узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади (Солиқ кодексининг 218-моддаси 6-қисми). Қурилиши тугалланмаган объект узоқ муддатли актив ҳисобланади ва 0810-«Тугалланмаган қурилиш» счётида ҳисобга олинади. Қурилиши тугалланмаган объект сотиб олинганда (барпо этилганда) солиқ тўловчи уни фойдаланишга топширган пайтдан ­эътиборан ҚҚС суммасини 36 календарь ой давомида тенг улушларда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади (Солиқ кодексининг 218-моддаси 9, 11-қисмлари). 2019 йилнинг 1 январига қадар сотиб олинган (барпо этилган) қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек тадбиркорлик фаолияти доирасида фойдаланилмайдиган ёки солиқ солинмайдиган айланма мақсадида фойдаланиладиган, сотиб олинадиган кўчмас мулк истисно қилинади (Солиқ кодексининг 219-моддаси 1-банди).

Бинобарин, амалдаги Солиқ кодексига мувофиқ ЯСТни тўлайдиган ва 2019 йилда ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқариш биносини қуришни бошлаган корхона умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиш чоғида қурилиш учун харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатишга ва бино фойдаланишга топширилгандан кейин 36 ой давомида тенг улушларда ҳисобга олишга ҳақлидир.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 460 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика