Norma.uz

Фоторадарга тушдингизми – жаримани 60 кун ичида тўланг!

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (10.08.2015 йилдаги ЎРҚ-389-сон) қабул қилинди ва у 11 августдан кучга кирди. Қуйида мазкур Қонуннинг 6-моддаси асосида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (МЖтК) киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга алоҳида тўхталиб ўтсак.

Агар автомашина фирма номида бўлса, содир этилган ҳуқуқбузарлик учун ким жавоб беради?

 

МЖтКга киритилган янги 17-1-моддага кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари (кейинги ўринлардақайд этиш техника воситалари) орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори тортилади.

Юридик шахсга тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси тортилади.

 

Агар машинани уй эгасининг вояга етмаган болалари ўзбошимчалик билан бошқарган бўлса (бу ҳолат маъмурий баённома орқали белгиланган бўлса) ёки ўғирлаб кетилган бўлса, у ҳолда ким жавоб беради?

Агар маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш жараёнида тегишли транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса ёхуд мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари натижасида транспорт воситаси мулкдорининг эгалигидан чиқиб кетганлиги аниқланса, транспорт воситасининг мулкдори ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган, қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун маъмурий жавобгарликдан озод этилади.

 

Давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини камайтирадиган ашёлар ўрнатиш ва уларни таниб олишга тўсқинлик қиладиган қоплама суртиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?

МЖтК 127-моддасининг иккинчи қисмига биноан, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш – ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Маълум бир йўл участкасида муайян (масалан, 70 км/с) тезлик белгиланган бўлса, ҳайдовчи 115 км/с тезликда келса, унга қандай жазо қўлланилади?

МЖтК 128-3-моддасининг учинчи қисмига биноан транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши – ЭКИҲнинг 7 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2011 йил 27 апрелдан то 2015 йил 10 августга мазкур турдаги ҳуқуқбузарлик учун ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида жарима солиниши ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этиш нормаси амал қилган.

 

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишга оид далилларга яна нималар киритилди? Улар орасида видеоёзув ҳам борми?

МЖтКнинг 276-моддасига биноан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишга оид далиллар ҳар қандай фактик маълумотлардан иборатдир. Янги киритилган ўзгаришларга биноан, мазкур маълумотлар сирасига овозли ёзувлар, видеоёзувлар, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар ҳам киритилди.

 

Фоторадар орқали ҳуқуқбузарлик факти аниқланганда, жарима қоғози ижро этилмаса, автотранспорт воситасини жарима майдончасига олиб бориб қўйилар экан. Бу қанчалик тўғри?

МЖтК 291-моддасининг иккинчи қисмига биноан жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича транспорт воситаларини жарима солиш ҳақидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан 60 кун ўтгач жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб туриш тўғрисида ёзма кўрсатма беради.

 

Фоторадар орқали ҳуқуқбузарлик факти аниқланганда жарима солиш тўғрисидаги қарор ҳуқуқбузарга неча кунда юборилиши керак? Унинг ўзи қарор чиқаришда иштирок этадими?

МЖтКнинг 309-1-моддасига биноан қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги бўйича жарима солиш тўғрисидаги қарор маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, юридик кучга эга бўлган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ҳамда ушбу ҳужжатни тузган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, электрон ҳужжатни қоғоздаги ҳужжатга айлантириш йўли билан тайёрланади ҳамда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан 3 кун ичида буюртма почта жўнатмаси тарзида ҳуқуқбузарга юборилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

қарор чиқарилган сана ва жой, уни чиқарган органнинг номи:

шахснинг лавозими ва фамилияси;

маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт;

жой ва ҳолатлар МЖтК Махсус қисмининг мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси, моддасининг қисми кўрсатилган ҳолда;

қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган транспорт воситасининг ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтдаги давлат рақам белгиси билан туширилган тасвири;

қабул қилинган қарор, тайинланган жаримани тўлаш тартиби ва муддатлари, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек жарима солиш тўғрисидаги қарор хусусида шикоят беришнинг процессуал тартиби.

 

Фоторадар орқали ҳуқуқбузарлик факти аниқланганда автотранспорт воситаси эгаси жаримани қанча муддат ичида тўлаши керак. Агар у бу қарордан норози бўлиб, судга шикоят берган бўлса-чи?

МЖтК 332-моддасининг иккинчи қисмига биноан қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жаримани ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб 60 кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда эса, шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан 30 кундан кечиктирмай тўлаши лозим.

Билиб қўйган яхши!

Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир йилдан (аввал икки ой деб белгиланган эди) кечиктирмай қўлланилиши мумкин.

Транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди.

Фаррухжон ФАЙЗИЕВ,

ҳуқуқшунос.

Прочитано: 6705 раз(а)

Комментарии к статье (2)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2019-01-17 15:30:27, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2020-07-22 19:15:27, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика