Norma.uz

Битимни ҳақиқий деб эътироф этинг

Автомашина сотиб олишга аҳд қилиб, 2014 йилда Сергели бозорида ўзимга ёққанини топдим. У И. хонимга қарашли бўлиб, Т. сотмоқда эди, у билан 12 000 ш.б.га келишдик. Т.га дарҳол 1 000 ш.б.да закалат пули, кейин эса яна 6 500 ш.б. бердим. Улар менга ҳайдаш ҳуқуқини берувчи ишончнома расмийлаштиришди. Бир оз вақтдан кейин қолган 5 500 ш.б.ни уларга топширмоқчи бўлдим. Бироқ И. ва Т. мендан автомашинани олиб қўйишди ва, уни расмийлаштиришдан бўйин товлаб, яна 6 000 ш.б. беришимни сўрашяпти. Натижада мен машинасиз ва пулсиз қолдим. Битимни нотариал равишда расмийлаштиришмади, бироқ, билишимча, автотранспорт билан боғлиқ барча битимлар нотариал расмийлаштирилиши керак.

Айтиб берсангиз, уни нотариал расмийлаштиришга риоя этилмагани учун битимни ҳақиқий эмас деб топишлари мумкинми?

Ф.Акбаров.

 

Битимингизни нотариал равишда тасдиқламасдан сиз амалда аввал-бошдан уни ҳақиқий эмасга айлантиргансиз. Сиз унинг тузилганлигини тасдиқлашингиз лозим. Мазкур вазиятда ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш мақсадида қуйидаги ҳаракатларни амалга оширишингиз мумкин:

Фуқаролик кодекси 112-моддасининг иккинчи қисмига асосан судга автомобиль олди-сотди битимини ҳақиқий деб топиш тўғрисида даъво билан мурожаат қиласиз. Даъвони шартнома қисман бажарилганлиги далиллари, яъни автомобиль қиймати суммасининг бир қисми тўланганлиги ва сотувчининг битимни нотариал расмийлаштиришдан бўйин товлаганлиги билан далиллаш лозим. Ушбу важ-далилларни тегишли исботлар – сотувчининг закалат ва асосий сумманинг бир қисмини олганлиги тўғрисида тилхатлари ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқлаш жуда фойдали бўлади;

ички ишлар органларига «сотувчи» ва «воситачи»нинг ноқонуний ҳаракатлари тўғрисида ариза билан мурожаат қилинг, чунки иш ҳолатларига боғлиқ ҳолда уларнинг ҳаракатларида товламачилик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан бошқаларнинг мол-мулкини эгаллаб олиш аломатлари бўлиши мумкин.

 

Маҳкам ВОҲИДОВ, «Norma Profi» эксперти, юридик фанлар номзоди.

Прочитано: 1755 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика