Norma.uz

Ҳар бир «от» учун ЭКИҲнинг 5 баравари

Транспорт хизматлари кўрсатадиган ташкилотимиз яқинда янги автомобиллар сотиб олди. Биз уларни экипажсиз ижарага бермоқчимиз. Бироқ айтишларича, янги автомобиллар ижара шартномаларини тузишга 1 йилгача тақиқ мавжуд экан.

Ҳақиқатан ҳам шундайми?

И.Лисенко.

 

– Йўқ, бундай тақиқ мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 54-моддасида кўрсатилишича, мулкдор ўзининг хоҳишига кўра унга қарашли бўлган мол-мулкка эгалик қилади, фойдаланади ва тасарруф этади. Ушбу қоида Фуқаролик кодекси, «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида» (24.09.2012 йилдаги ЎРҚ-336-сон), «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги1 қонунлар моддалари ва бошқа меъёрий ҳужжатларда такрорланган ҳамда деталлаштирилган.

Хусусан, «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонуннинг (31.10.1990 йилдаги 152-XII-сон) 1-моддасида кўрсатилишича, мулкдор ўз мол-мулкига нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни қилишга ҳақлидир. У мулкдан қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай хўжалик ёки бошқа фаолиятни амалга оширишда фойдаланиши мумкин.

Шу тариқа, корхона унга тегишли бўлган транспорт воситаларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этишга ҳақли. Хусусан, уларни ижарага бериши мумкин – мамлакатимиз қонун ҳужжатларида мол-мулкдан бундай фойдаланишга ҳеч қандай тақиқ назарда тутилмаган.

Шуни эслатиш лозимки, транспорт воситаларини ижарага бериш шартномалари нотариал тасдиқланиб, кейин ЎзР ИИВ ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилиши керак.

Иқтисодий нуқтаи назардан олганда, ундан бундай фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги эса бошқа масала. Зеро, Давлат божи ставкалари2 4-бандининг «к-1» кичик бандига кўра, фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб 1 йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаларини тасдиқлаганлик учун бож ҳар бир(!!) от кучи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараварини (!) ташкил этади.

 

125.05.2000 йилдаги 69-II-сон, 2.05.2012 йилдаги ЎРҚ-328-сон Қонун таҳририда.

2ВМнинг 3.11.1994 йилдаги 533-сон Қарори билан тасдиқланган.

 

Маҳкам ВОҲИДОВ, «Norma Profi» эксперти, юридик фанлар номзоди.

Прочитано: 1755 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика