Германияда юк машинаси ҳайдовчиси ҳаракат тезлигини пасайтиришда «айбдор» бўлган ҳайдовчини калтаклади.
Бохум полициясининг маълумотларига қараганда жабрланувчи шаҳар ичида йўл белгиси кўрсатмаларига мувофиқ соатига 30 км тезликда юрган. Изма-из келаётган юк машинаси ҳайдовчиси ҳаракатнинг ҳаддан ташқари секин боришига тоқат қилолмади ва тўғри ҳаракат қоидасига риоя қилган ҳайдовчини тўхтаган чоғида калтаклади. Тажовузкор ҳайдовчининг полицияга айтишича, жабрланувчи «фақат ушбу тезликда ҳаракатланиш рухсат берилган ҳудудда ҳақиқатан ҳам соатига 30 км тезликда юриб», уни шундай қилишга ундаган. Матбуотнинг хабар қилишича, юк машинаси ҳайдовчиси энди ҳайдовчилик ҳужжатидан айрилиши мумкин.
Интернет тармоғи материалларидан.