Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 35 / Шартномавий муносабатлар

Кичик бюджет харидлари

ЎзРТХБ харидга буюртманомалардан товар русуми ва уни ишлаб чиқарувчини олиб ташлашни талаб қиляпти. Бу истеъмолчининг ҳуқуқларини бузиш ҳисобланмайдими?

Бюджет ташкилоти бир компания билан турли товарларни (ҳар бирини 300 АҚШ долларигача бўлган суммада) етказиб беришга бир нечта шартнома тузишга ҳақлими? ЁММни тежаш мақсадида уларни битта транспортда бир йўла ташиса бўладими?

В.Жареев.

 

Ҳа, биржанинг талаблари қонуний. Улар «Рақобат тўғрисида»ги Қонун (6.01.2012 йилдаги ЎРҚ-319-сон) нормаларига асосланади ва рақобатга қарши ҳаракатларнинг олдини олишга йўналтирилган, аниқ ишлаб чиқарувчи ва товар русумини кўрсатиш айни шундай ҳаракатлар ҳисобланади. Лозим сифатга эга бўлмаган товар, иш ёки хизматни олмаслиги учун буюртмачиларга уларнинг техник тавсифлари ёки бошқа стандартларни янада аниқ ва равшан кўрсатиш тавсия қилинади. Бу рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини бузмасдан, сифатсиз маҳсулотдан сақланиш имконини беради.

Президентнинг «Электрон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва улардан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида»ги Қарори (5.04.2013 йилдаги ПҚ-1948-сон) билан 2013 йил 1 майдан бошлаб айрим турдаги товарларни (ишларни, хизматларни) бир шартнома бўйича эквиваленти 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкил қилинадиган алоҳида савдо майдончасида электрон савдолар воситасида харид қилиш тартиби жорий этилди. Ушбу талаб фақат устав жамғармасида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган табиий монополия субъектлари, давлат унитар корхоналари ва хўжалик жамиятлари учун мажбурий. Шунингдек у 300 АҚШ долларигача бўлган суммадаги харидларга татбиқ этилмайди. Тегишинча, буюртмачига ўз хоҳиши бўйича харидни амалга оширишнинг ҳуқуқий шаклини танлаш эркинлиги берилган.

Бу Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисида низом1 5-1-бандининг 3-кичик банди билан ҳам тасдиқланади, унда тендер (танлов) ўтказмасдан тўғридан-тўғри контрактлар бўйича шартнома тузиш вақтида 300 АҚШ долларига тенг суммадан ошмаган миқдорда товарлар сотиб олишга рухсат берилган.

Бироқ бунда шуни билиш лозимки, биржа савдоларига қўйишдан қочиш мақсадида ўз мазмунига кўра яхлит бўлган контрактни 300 АҚШ долларигача бўлган суммада бир неча шартномага сунъий равишда бўлиш нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бир неча шартнома бўйича товарларни бир йўла етказиб бериш қонун билан тақиқланмаган. Бунинг устига, Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низомнинг2 4-бандида бундай ҳоллар учун ягона ишончнома бериб, унда товарларни олиш лозим бўлган барча контрактларни кўрсатиш мумкинлиги назарда тутилган.

 

1ВМнинг 21.11.2000 йилдаги 456-сон Қарори билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 27.05.2003 йилда 1245-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.


Маҳкам ВОҲИДОВ,

«Norma Profi» эксперти,
юридик фанлар номзоди.

Прочитано: 1954 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика