Norma.uz

Инспектор, йўриқномани ўрганинг

Аввалги ҳуқуқбузарликни бир йил аввал содир этган бўлсам, тезликни 1 км/соатга оширганлигим учун ҳайдовчилик ҳужжатимни олиб қўйиб, ДЙҲХХ инспектори тўғри иш қилдими? Ўшанда жаримани тўлаганман. Шундан кейин қонун билан ҳеч қандай муаммоларга тўқнаш келмаганман. Бундай ҳуқуқбузарлик учун ҳайдовчининг ҳужжати олиб қўйилмайди деб эшитганман. Менинг важ-далилларимга ДЙҲХХ инспектори ана шу қонун аллақачон ўз кучини йўқотган деб жавоб берди. Шу тўғрими? Мен энди нима қилишим керак?

К.Очилов.

 

– Фикримизча, ДЙҲХХ инспектори сизнинг ҳолатда лавозим ваколатларини суиистеъмол қилган.

Ўзининг ҳаракатлари билан у сизнинг ҳуқуқларингизни ва Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (ички ишлар вазирининг АВ томонидан 5.07.2011 йилда 2240-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) 6-банди талабларини бузган. Шу ўринда айтиш жоизки, ушбу Йўриқнома ўз кучини йўқотмаган.

Мазкур Йўриқноманинг 17-бандига кўра, агар содир этилган ҳуқуқбузарлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга (МЖТК) мувофиқ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлган ҳолдагина транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади. Қолган ҳолларда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонни олиб қўйишга йўл қўйилмайди, ҳуқуқбузарлик расмийлаштирилгандан (баённома тузилгандан) кейин улар ҳуқуқбузарга қайтарилиши керак. Бироқ, афсуски, қонун ҳужжатларининг ушбу талабларига айрим ҳолларда риоя этилмайди. МЖТКнинг 37-моддасига кўра, башарти маъмурий жазога тортилган шахс шу жазони ўташ муддати тугаган кундан бошлаб бир йил мобайнида янги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаган бўлса, мазкур шахс маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланади. Транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан белгиланган ҳаракат тезлигини ошириш чоғида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш фақат мазкур ҳуқуқбузарлик йил мобайнида такрор содир этилганда назарда тутилган (МЖТКнинг 128-3-моддаси). Бунда тезликни ошириш катталигига боғлиқ ҳолда такрорлашнинг турли миқдори белгиланган.

Хатга қараганда, мазкур ҳолда ҳуқуқбузарлик такрор содир этилмаган. Бинобарин, кўрилаётган вазиятда ҳайдовчилик ҳужжати юқорида келтирилган нормаларни бузган ҳолда олиб қўйилган.

Инспекторнинг ҳаракатлари устидан шикоят қилиш учун сиз юқори турувчи органга, прокуратура органларига, Омбудсманга, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолиятини амалга оширадиган бошқа ташкилотларга ёки фуқаролик судига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Маҳкам ВОҲИДОВ, «Norma Profi» эксперти, юридик фанлар номзоди.

Прочитано: 1778 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика