Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 35 / Шартномавий муносабатлар

Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган

2010 йилда мен дўкондан нақд пулга пластмасса қувурларнинг бириккан жойларини пайвандлаш учун аппарат сотиб олдим. Мен уни пул ўтказиш орқали давлат ташкилотига беришга ҳақлиманми?

К.Эркабоев,

тадбиркор.

 

– Ҳаммаси товарни сотувчи қайси ўринда чиқаётганлигига боғлиқ.

Агар сиз товарни жисмоний шахс сифатида сотишни режалаштирган бўлсангиз, у ҳолда Фуқаролик кодексининг 9-моддасига мувофиқ фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқларни амалга ошириш турли тусдаги шартномаларни тузиш орқали амалга оширилади.

Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 386-моддаси).

Юридик шахсларнинг ўзаро ва жисмоний шахслар билан битимлари нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган битимлардан ташқари оддий ёзма шаклда тузилади (ФКнинг 108-моддаси). Агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади (ФКнинг 364-моддаси).

Шу тариқа, амалдаги фуқаролик қонун ҳужжатларида жисмоний шахс билан давлат ташкилоти ўртасида олди-сотди битимлари амалга оширилиши тақиқланмайди.

Агар сиз товарни юридик шахсни ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркор сифатида сотмоқчи бўлсангиз, қуйидагиларни ҳисобга олишингиз керак.

Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон Қарори билан тасдиқланган) 2-бандига мувофиқ улгуржи савдо деганда тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш тушунилади. Низомнинг 3-бандига мувофиқ улгуржи савдо билан юридик шахслар, фақат улар тегишли лицензия олган тақдирда, шуғулланишлари мумкин.

Демак, якка тартибдаги тадбиркор бошқа юридик шахсга (жумладан давлат ташкилотига) товарни пул ўтказиш йўли билан сотишга ҳақли эмас.

Сабоҳат СУЛТОНОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1472 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика