Norma.uz

Шартномага асосланмаган муносабатлар

Ишга қабул қилинганлиги расмийлаштирилмаган ходимга иш ҳақи тўланган тақдирда иш берувчи учун қандай ҳуқуқий оқибатлар вужудга келади? Агар у расмий тарзда ҳужжатлаштирилган бўлмаса, ходимга қандай чоралар кўрилиши мумкин?

 

– Меҳнат кодексининг 82-моддаси олтинчи қисмига кўра, ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади. Бунда ходимни амалда ишга қўйиш иш берувчининг у билан меҳнат шартномасини ёзма шаклда расмийлаштириш мажбуриятини юзага келтиради.

Уни расмийлаштирмаслик далили иш берувчини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида назарда тутилган меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликка тортиш – энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга асос бўлади. Айни вақтда унинг меҳнат шартномасини расмийлаштириш мажбуриятни бажармаганлиги меҳнат муносабатлари вужудга келганлигини эътироф этишдан бош тортиш учун асос-далил бўлиб хизмат қила олмайди. Низо туғилган тақдирда суд иш берувчини иш бошланган кундан эътиборан ходим билан меҳнат шартномасини тузишга мажбур этадиган ҳал қилув қарори чиқаради.

Ходимнинг ўзига келсак, МКнинг 74-моддасида мустаҳкамланган ёзма шаклда меҳнат шартномасини тузиш талаби унинг ҳуқуқий аҳволи кафолатларидан бири ҳисобланади, чунки у ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун асос бўлади (МКнинг 82-моддаси биринчи қисми). Шартномасиз ишлашга рози бўлганда бундай муносабатларнинг оқибати аввало ходим учун нохуш бўлишини ўйлаш керак. Зеро меҳнат дафтарчасида мавжуд бўлган унинг меҳнат фаолияти ва иш стажи тўғрисидаги маълумотлар, унинг тўғри тўлдирилиши бундан кейин ишга жойлашиш учун ҳам, келгусида стажни ҳисоблаш ва пенсияни расмийлаштириш учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.

Эслатиб ўтамиз, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон) кўра, иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар (1-модда).

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1487 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика