Norma.uz

Автомобилингиз двигателидаги «от кучи»га қараб

Март ойида мен автосалондан «Spark» автомобилини (85 от кучига эга) сотиб олдим. Давлат автоинспекциясига уни рўйхатдан ўтказиш учун келганимда, Республика йўл жамғармасига автомобиль қийматидан эмас, балки мотор қувватидан 3% йиғим тўлашим кераклигини билдим.

Бу тўғрими?

Д.Курамшин, автоҳаваскор.

Юнусобод тумани.

 

– 2015 йил 1 апрелдан Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган автосалонлардан янги маҳаллий автомобилларни сотиб олган фуқароларга берилган Республика йўл жамғармасига йиғим тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёз бекор қилинди. Энди улар сотиб олинаётган автотранспорт двигателининг қувватидан келиб чиқиб йиғим тўлашлари керак. 2015 йил учун йиғим ставкалари Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 24-илова билан белгиланган:

 

 Автотранспорт воситалари олинганлиги ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирилганлиги учун ушбу воситаларнинг эгалари (фойдаланувчилари) томонидан ИИВ органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида тўланадиган йиғим

 

 Фойдаланиш  муддатига қараб  ҳар бир от кучи  учун энг кам иш ҳақига нисбатан %да

 

фойдаланиш муддати 3 йилгача

 

10

 

фойдаланиш муддати 3 йилдан 7 йилгача

 

7

 

фойдаланиш муддати 7 йилдан ортиқ

 

5

 

 

Йиғим миқдори:

ўриндиқлар сони 40 тагача бўлган автобуслар ва юк ортиш ҳажми 20 тоннагача бўлган юк автотранспорт воситалари бўйича – харид қийматининг 20%идан;

Ўзбекистон, Россия Федерацияси ва Украинада ишлаб чиқарилган, ихтисослаштирилган савдо тармоғида харид қилинадиган янги автотранспорт воситалари бўйича – харид қийматининг 3%идан;

қолган автотранспорт воситалари бўйича – харид қийматининг 6%идан кам бўлмаслиги керак.

Шу тариқа, ихтисослаштирилган савдо тармоғида харид қилинган янги маҳаллий автомобилни ИИВ органларида рўйхатдан ўтказишда сиз Республика йўл жамғармасига ҳар бир от кучи учун ЭКИҲнинг 10%ига тенг миқдорда (ҳозир ЭКИҲ 118 400 сўмга тенг), бироқ харид қийматининг 3%идан кам бўлмаган миқдорда йиғим тўлашингиз лозим:

118 400 сўм х 10% х 85 от кучи = 1 006 400 сўм.

Агар бу сумма харид қийматининг 3%идан кам бўлса, йиғим автомобилингизнинг қийматидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.

 

Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат.

Прочитано: 4397 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика