Norma.uz

Классификаторда назарда тутилмаган бўлса

Жамиятимиз ўзига хос фаолият тури – интеллектуал мулк ҳимояси билан шуғулланади. Мутахассислар патент вакили унвонига эга бўлишлари керак. Уни олиш учун олий маълумотга эга бўлиш ва 5 йил патент вакилининг ёрдамчиси бўлиб ишлаш керак. Биз ходимни патент вакилининг ёрдамчиси қилиб ишга олдик, бироқ Классификаторда бундай лавозим йўқлиги боис, буйруқда: «Интеллектуал мулк ҳимояси бўйича кичик мутахассис – патент вакили ёрдамчиси лавозимига қабул қилинди», – деб кўрсатдик.

Меҳнат дафтарчасида: «Интеллектуал мулк ҳимояси бўйича кичик мутахассис лавозимига қабул қилинди», – деб ёзиш мумкинми?

КБ ходими.

 

– Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторининг (ВМнинг 20.08.2010 йилдаги 181-сон Қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Классификатор) 11-банди «а» кичик бандида назарда тутилишича, хизматчиларнинг айрим лавозимлари ва ишчилар касблари бўйича Классификаторда кўрсатилмаган ҳосила лавозимлар ва ишчи касблари белгиланиши мумкин.

Масалан, ишчилар касблари бўйича: катта, ёрдамчи;

хизматчилар лавозимлари бўйича: ўринбосар, ёрдамчи, биринчи, иккинчи ва ҳоказо.

Ҳосила лавозимни, касбни ва малака тоифасини белгилашда лавозим мажбуриятларини бажаришда ходимнинг мустақиллиги даражаси, қабул қилинадиган қарорларнинг тўғрилиги учун унинг жавобгарлиги, ташаббускорлиги, меҳнат самарадорлиги ва сифати, шунингдек амалий фаолият тажрибаси ҳисобга олинади.

Сизнинг ҳолатингизда, Классификаторнинг 11-бандига кўра, ходимнинг лавозимини «Патент вакили ёрдамчиси» деб атаб, унинг учун меҳнат вазифаларини ишлаб чиқиш ва уларни ички тартиб қоидаларида ёки корхонада қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда (масалан, мансаб йўриқномаси ва бошқаларда), меҳнат шартномасида мустаҳкамлаш мумкин (Меҳнат кодексининг 176-моддаси иккинчи қисми, бундан кейин – МК).

Меҳнат дафтарчасидаги ёзувга келсак, агар ходим корхонада 5 кундан ортиқ ишлаган бўлса (ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно), унда ходимни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруққа мувофиқ лавозимини кўрсатишга ҳақлисиз. Бироқ олдиндан буйруқ билан уларнинг кучга киришини (кун, ой, йил) кўрсатган ҳолда штат жадвалига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишингиз керак. Шундан кейин меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ ходим билан меҳнат муносабатлари расмийлаштирилиши керак (МКнинг VI боби).


Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2146 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика