Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 19 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ЎЗБЕКИСТОН БУТУНЖАҲОН ПОЧТА УЮШМАСИ БИР ҚАТОР ҲУЖЖАТЛАРИГА ҚЎШИЛДИ

Президентнинг 27.04.2015 йилдаги ПҚ-2339-сон Қарор билан Ўзбекистон қуйидагиларга:

Бутунжаҳон почта уюшмасининг Умумий регламентига (Доха, 2012 йил 11 октябрь);

Бутунжаҳон почта конвенциясига (Доха, 2012 йил 11 октябрь);

Бутунжаҳон почта конвенциясининг Якуний протоколига (Доха, 2012 йил 11 октябрь);

Почта тўлов хизматлари тўғрисидаги Битимга (Доха, 2012 йил 11 октябрь) қўшилди.

Бутунжаҳон почта конвенциясига қўшилиши Бутунжаҳон почта уюшмасининг почта ҳудудини бирлаштириш тушунчасини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилди. Мазкур Конвенцияга аъзо давлатлар барча фойдаланувчилар/мижозлар мақбул нархларда хизматларни тақдим этадиган универсал почта хизматига кириш ҳуқуқига эга бўлишларига ҳаракат қилмоқдалар.

Бунинг учун Конвенция аъзолари ўзларининг миллий почта тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ёки бошқа воситалар доирасида тегишли почта хизматларининг аҳамиятини, сифатини ва аҳоли эҳтиёжларини ва ўз миллий шароитларини ҳисобга олган ҳолда мақбул нархларни белгиламоқдалар.

 

ҲАЙДОВЧИЛАРНИ ЎҚИТУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР ДОИРАСИ КЕНГАЙДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2015 йилдаги 106-сон Қарори билан «Avtotest Report» МЧЖга ва устав фондида улушларнинг (акцияларнинг) камида 51%и ушбу МЧЖга тегишли бўлган ташкилотларга автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Қарорга мувофиқ республиканинг барча минтақаларида «Avtotest Report» МЧЖнинг автомото­транспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, илғор ўқув воситалари, тренажерлар ва ўқув аэродроми билан жиҳозланган замонавий ўқув-методик комплекслари ташкил этилади.

 

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2015 йилдаги 105-сон Қарори билан 2015–2019 йилларда тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритилди.

Ҳужжат билан Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди (ВМнинг 21.07.2010 йилдаги 154-сон Қарори билан тасдиқланган).

Киритилган ўзгартиришлар билан Маҳаллийлаштириш дастурига лойиҳани киритиш учун мезонлардан бирига тузатиш киритилди: ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бўйича маҳаллийлаштириш даражаси 36%дан кам бўлмаслиги лозим (илгари 33% эди).

Илгари амал қилган лойиҳани истисно тартибида, агар маҳаллийлаштириш даражаси 33%дан паст, бироқ 30%дан кам бўлмаганда, кейинчалик бир йил давомида маҳаллийлаштириш даражасини 33%гача етказиш шарти билан Дастурга киритиш мумкинлигини белгиловчи меъёр ўз кучини йўқотди.

Энди лойиҳани истисно тартибида Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш тўғрисидаги қарор Махсус идоралараро комиссия томонидан фақат уни амалга оширишнинг иқтисодий жиҳатдан аниқ асосланган мақсадга мувофиқлилиги мавжуд бўлганда қабул қилинади, бунда биринчи тўртта белгининг камида биттаси даражасида сарфланадиган хом ашёга нисбатан ТИФ ТН коди бўйича пировард маҳсулотнинг товар позицияси ўзгариши таъминланмайди.

Бундан ташқари, Қарор билан Дастурга 4 лойиҳа киритилди.

 

ДЕПОЗИТАРИЙ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТ БЕРИШ ҚОИДАЛАРИ ЎЗГАРТИРИЛДИ

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи (АВ томонидан 30.04.2015 йилда 844-8-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Депозитарий ҳисоби ва ҳисобот беришнинг ягона қоидалари (стандартлари)га қўшимчалар киритилди.

Юридик шахс – Ўзбекистон резиденти томонидан депо ҳисобрақами очиш учун депозитарийга тақдим этиладиган Давлат статистика департаменти ёки унинг ҳудудий бўлинмаларининг юридик шахсни статистика органларида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси ҳужжатлар рўйхатидан чиқариб ташланди.

Киритилган қўшимчалар билан аниқлаштирилишича, агар чет эллик юридик шахсни рўйхатдан ўтказган мамлакат савдо ёки банк (банклар учун) реестридан кўчирмага апостиль қўйилган бўлса, юридик шахс – норезидент томонидан депо ҳисобрақами очишда тақдим этиладиган кўчирма нусхасини легаллаштириш талаб этилмайди.

Ҳужжатда қимматли қоғозларни блокировкалашга доир ваколатли давлат органининг кўрсатмаси ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёхуд суд органларининг фармойишининг мазмунига қўйиладиган талабларга тузатишлар киритилди.

Энди қимматли қоғозлар чиқарилиши Эмиссион қимматли қоғозларни чиқариш давлат реестридан чиқарилган тақдирда, рўйхатдан ўтказган орган томонидан юридик шахснинг тугатилганлигининг ёзма тасдиғига асосан депозитарий қимматли қоғозларни 2 иш куни мобайнида ҳисобдан чиқариш учун блокировкадан чиқаради ва уни блокировка қилган депотентлар ва давлат органларига тегишли билдиришномани юборади.

Шунингдек депозитарийлараро депо топшириқномаларини ва депозитарийлараро билдиришномаларни сақлаш муддатлари ўзгартирилди. Топшириқнома қабул қилинган депозитарийда унинг битта қоғоз нусхаси, шунингдек электрон депозитарийлараро депо топшириқномалари ва билдиришномалар энди 15 йил мобайнида сақланади (илгари 3 йил эди).

Буйруқ «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 4.05.2015 йилдаги 17 (673)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

ФҲДЁда ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТЛАР ЖОРИЙ ҚИЛИНДИ

Адлия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 24.04.2015 йилдаги 2397-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан «Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Буйруқ билан туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик, ўлим ҳақидаги далолатномалар ёзувининг электрон шакллари тасдиқланди. Белгиланишича, далолатнома ёзувининг электрон шаклларининг чоп этилган нусхалари қоғоз шаклидаги сингари ФҲДЁ органи мудири ва инспектор томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.

Буйруқ «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 27.04.2015 йилдаги 16 (672)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни
«Norma Profi» экспертлари Елена ЕРМОХИНА ва Сардор ЖУМАШОВ тайёрладилар.

Прочитано: 2307 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика