Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 13 / Бевосита мулоқот

Ишга илк бор кираётганда...

Маълумки, Меҳнат кодексининг 80-моддасига кўра, ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. Аввал ҳеч қаерда ишламаган ёки меҳнат стажига эга бўлмаган шахс, табиийки, бирон-бир ҳужжатни тақдим эта олмаган тақдирда, унга қайси маълумотномалар асосида янги меҳнат дафтарчаси очилади?

«Kasana servis» МЧЖ. 

 

– Дарҳақиқат, фуқароларни ишга қабул қилиш вақтида талаб қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг рўйхати Меҳнат кодексининг (МК) 80-моддасида белгиланган бўлиб, шу орқали муайян фуқаронинг шахси, у ҳақдаги касбий ва бошқа маълумотлар аниқланади.

Меҳнат шартномасини тузиш чоғида иш берувчи томонидан қонунчиликда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг талаб қилиниши тақиқланади ва бундай ҳаракатлар меҳнат қонунчилигини бузиш деб баҳоланади.

Масалан, биринчи маротаба ишга кираётган шахслардан меҳнат дафтарчасини тақдим этишни талаб қилиш ҳам қонунга зиддир (МКнинг 80-моддаси учинчи хатбоши).

Шунинг учун фуқарода паспорти ва турар жойидан маълумотномаси мавжуд бўлиб, унда меҳнат дафтарчасининг йўқлиги меҳнат муносабатларини расмийлаштиришга тўсқинлик қила олмайди.

Шу билан биргаликда, ишга қабул қилинаётганда меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиш зарурати (меҳнат дафтарчасидан ташқари) МКда ҳам, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланмаган. Лекин, иш берувчи корхонада 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт (МКнинг 81-моддаси)

 

Жавобни «Norma Profi» эксперти
Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ тайёрлади.

Прочитано: 2286 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2020-04-06 10:48:12, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика