Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 13 / Солиқ солиш

Нотурар жой ижарага берилса

Корхона жисмоний шахс (бизнинг ходим эмас) билан нотурар жой ижараси тўғрисида шартнома тузди. Шартномада ижара ҳақи белгиланган – ойига 800 минг сўм. Коммунал харажатларнинг ҳаммасини ижарага берувчининг ўзи тўлайди.

Корхона ўзининг ижарага берувчисидан солиқларни (ва қандай солиқларни) ушлаши керакми ёки унинг ўзи солиқларни тўлаши мумкинми? Агар уларни биз ушласак, қандай ҳисоблаймиз – коммунал тўловларни чегирган ҳолдами ёки умумий суммадан ушлаймизми? Солиқ қайси ДСИга (ўзимизники ёки ижарага берувчининг яшаш жойидаги) ўтказилади? Ҳисоботда мазкур тўловларни кўрсатиш ва унга декларация топшириш керакми?

Бухгалтер.

 

– Жисмоний шахсларга даромадларни тўлаш манбаи ҳисобланган юридик шахслар жисмоний шахсларнинг даромадидан солиқни (бундан кейин – ЖШДС) ушлаб қолишлари ҳамда бюджетга ўтказишлари шарт. Фақат Солиқ кодексининг (Кодекс) 177-моддасида кўрсатилган моддий наф тарзида олинган даромадлар бундан мустаснодир – улардан даромад олувчининг аризасига кўра ЖШДС ушламаслик мумкин (бу ҳолда солиқни унинг ўзи тўлайди). Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари борасида ЖШДСни бюджетга тўлаш учун жавобгар уларни тўлаш манбаи бўлади (Кодекснинг 184-моддаси).

Мулкий даромадларга мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар киради (Кодекснинг 176-моддаси 3-банди). Бинобарин, сиз улардан ЖШДС ушлашингиз ва уни ўзингиз солиқ ҳисобига олинган жойдаги ДСИ ҳисобварағига ижарага берувчининг яшаш жойи ёки ижарага олинган мол-мулк жойлашган жойдан қатъи назар, ўтказишингиз керак. Агар корхона ўзининг ижарага берувчисидан даромад солиғини ўз вақтида ушламаса ва бюджетга ўтказмаса, у солиқни пеняни ҳисобга олган ҳолда ўз маблағлари ҳисобидан тўлайди.

Солиқни ҳисоб-китоб қилишда ижарадан даромадларга солиқ солиш хусусиятларини ҳисобга олиш керак. Ижара ҳақига шартномада назарда тутилган, бироқ энг кам ставкалар асосида ҳисобланган суммадан кам бўлмаган ЖШДС солинади. 2015 йилда нотурар жойлар ижараси учун тўловнинг энг кам ставкалари бир ой учун умумий майдоннинг 1 кв.метрига Тошкент шаҳрида – 6 000 сўм, Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 4 000 сўм, бошқа аҳоли пунктларида – 2 000 сўмни ташкил қилди. Турар жойлар ва автотранспортнинг ижараси бўйича ҳам энг кам ставкалар белгиланган (2015 йилга – Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 26-иловада).

Ижарага берувчининг ижарага топширилган объект бўйича коммунал хизматлар ҳақини (электр, газ, сув, иссиқлик таъминоти ва ҳоказо) тўлаш харажатлари ижара ҳақидан чегирилмайди, яъни солиқ солинадиган даромадни камайтирмайди.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларга, Кодекснинг 181-моддасига кўра, энг кам ставкада (2015 йилда – 8,5%) ЖШДС солинади. Мазкур ҳолда даромад олиш меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишларни бажариш билан боғлиқ эмаслигини ҳисобга олиб, ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди ва бюджетга солиқ тўлиқ ўтказилади. Пенсия жамғармасига ижтимоий тўловлар (ЯИТ ва суғурта бадаллари) ҳам ҳисобланмайди, чунки ижара ҳақи меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайди.

 

МИСОЛ. Корхона жисмоний шахсдан Тошкент шаҳрида ҳар ойда 800 минг сўм тўлаб, майдони 60 кв.метр бўлган нотурар жойни ижарага олган. Ижарага берувчи коммунал тўловларни ўз ҳисобидан тўлайди.

Энг кам ставкаларда ҳисобланган ижара ҳақи суммаси – ойига 360 минг сўм (60 х 6 000) – ҳақиқатдаги ижара ҳақидан кам. Шу сабабли ЖШДСни 800 минг сўмдан ҳисоблаймиз. Бир ой учун солиқ суммаси 68 минг сўмни (800 х 8,5%) ташкил қилади, ижарага берувчига 732 минг сўм тўланади.

 

Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар, жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари билан бир қаторда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботида (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова) кўрсатилади. Ҳар чоракда ҳисобланган ва тўланган ижара ҳақи, ушланган ва бюджетга йўналтирилган ЖШДС тўғрисида Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларда, Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкасида (дивидендлар ва фоизлар бундан мустасно) ҳисобот берилади. Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкасида ижара ҳақи йил учун ҳисоб-китобда алоҳида ва жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар умумий суммасида кўрсатилади.

Сиз Тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисида маълумотнома ва жисмоний шахсларнинг ижара ҳақи тарзидаги даромадларига декларацияни тўлдирмайсиз ва ДСИга юбормайсиз. Энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадлар тўғрисида маълумотнома тақдим этиш талаби 4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 18-бандига кўра 2015 йил 1 январдан эътиборан бекор қилинган. Декларацияни фақат жисмоний шахсларнинг ўзлари тўлдирадилар ва ДСИга топширадилар. Бироқ ижарага берувчингиз уни тақдим этишга мажбур эмас, чунки унинг ижарадан олган даромадларидан солиқни корхонангиз ушлайди (Кодекснинг 189-моддаси).

 

Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 5806 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика