Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 13 / Амалий бухгалтерия

Лизингга берувчи бўлмоқчиман

Бизнинг умумий қурилиш ташкилотимиз (ХХТУТ бўйича коди – 61110) қурилиш ишларини бажаради. Биз балансимизда бўлган мол-мулкни кейинчалик сотиб юбориш билан бошқа юридик шахсга ижарага бермоқчимиз. Билишимизча, бу молиявий ижара деб аталади. Қурилиш ташкилоти мол-мулкни кейинчалик сотиб юбориш шарти билан (молиявий ижарага) бера оладими? Агар бера олса, мазкур операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

С.Нишонов,

КК менежери.

 

– Ҳа, сиз молиявий ижара шартномасини тузишга ҳақлисиз. Бунинг учун махсус рухсатнома ёки лицензия талаб этилмайди.

Молиявий ижара бўйича операциялар ҳисоби 6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби»1 ҳамда Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида низом2 билан тартибга солинади.

6-сон БҲМСга мувофиқ ижарачининг (лизингга олувчининг) бухгалтерия ҳисобида молиявий ижара актив ва мажбурият сифатида молиявий ижара муддати бошланишидаги молиявий ижара объектининг жорий қиймати ёки минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати бўйича, агар у паст бўлса, тан олиниши лозим.

Объектлар молиявий ижарага берилаётганда, ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида тан олинадиган қиймат билан баланс қиймати ўртасидаги фарқ кечиктирилган даромад (харажат) сифатида акс эттирилади ва ижарага берувчининг даромадларининг ҳисобланишига қараб бир меъёрда (ойма-ой) асосий фаолиятдан бошқа даромадлар (бошқа операцион харажатлар)га олиб борилади.

Ижара тўлови икки қисмдан иборат:

биринчи қисми – лизингга берувчининг молиявий ижара объектини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини сўндиришга йўналтирилади (асосий қарз суммаси);

иккинчи қисми – ўзига хос «кредит»дан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга мўлжалланган, яъни ижарага берувчининг даромади ҳисобланади.

Ижарага олувчининг дебиторлик қарзи жорий ва узоқ муддатли қисмларга ажратилади.

Молиявий ижара бўйича фоизлар ижара тўловларини тақсимлаш жадвалига мувофиқ ҳисоблаб ёзилади. Уларнинг ҳисоби, агар ижара бўйича фоизлар бошқа фаолият турлари бўйича даромадлардан юқори бўлса, ҳисобот даври якунларига кўра корхонанинг мазкур фаолияти асосий ёки асосий бўлмаганлигига боғлиқ ҳолда 9550-«Молиявий ижарадан даромадлар» ҳисобварағида ёки 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» ҳисобварағида олиб борилади.

 

Операция

 

Дебет

 

Кредит

 

Объектларни молиявий ижара шартномаси бўйича бериш

 

Асосий воситаларнинг молиявий ижарага берилиши акс эттирилди

 

4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм»;

0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар»

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» /

9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

(капитал қўйилмалар объектларининг чиқиб кетишида)

Берилган асосий воситаларнинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» /

9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

0100 «Асосий воситалар» /

0800 «Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»

Ижарага берувчининг молиявий ижара объектини етказиб бериш ва ундан мақсадга кўра фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтиришга доир харажатлари акс эттирилди

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» /

9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

1000 «Материаллар»;

6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»;

6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» ва бошқалар

Ижара объектларини қайта баҳолаш сальдоси акс эттирилди (ижарага берувчи ижара объектини у бериладиган вақтга қадар қайта баҳолашдан ўтказган тақдирда)

 

8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» /

9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

Муддати кечиктирилган даромад акс эттирилди (агар улар юзага келган бўлса)

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» /

9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар»

 

Муддати кечиктирилган харажат акс эттирилди (агар улар юзага келган бўлса)

 

0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар»

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» /

9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

Асосий воситаларнинг жамланган эскириши ҳисобдан чиқарилди

 

0200 «Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар»

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Кечиктирилган даромадлар ва харажатларни ҳисобдан чиқариш

 

Ижара тўловининг жадвалига мувофиқ узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар жорий қисмга ўтказилди

 

7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар»

 

6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар»

 

Кечиктирилган даромадларнинг жорий қисми суммалари молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилди

 

6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар»

 

9390 «Бошқа операцион даромадлар»

 

Ижара тўловининг жадвалига мувофиқ узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар жорий қисмга ўтказилди

 

3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар»

 

Кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми суммалари молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилди

 

9430 «Бошқа операцион харажатлар»

 

3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

Ижара тўловлари келиб тушиши бўйича операцияларни ҳисобга олиш

 

Ижарага берувчининг жорий ҳисобот даврига тегишли ҳисоблаб ёзилган даромад суммаси акс эттирилди

 

4830 «Олинадиган фоизлар»

 

9550 «Молиявий ижарадан даромадлар» /
9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар», агар молиявий ижара асосий фаолият тури бўлса

 

Ижара бўйича тўловларнинг узоқ муддатли қисми жорий қисмга ўтказилиши акс эттирилди

 

4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм»

 

0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

Жорий тўловларнинг келиб тушиши акс эттирилди

 

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

 

4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм»;

4830 «Олинадиган фоизлар»

 

Ижара тўловлари жадвали бўйича тўлов муддати келмаган, ижара тўловлари бўйича бўнак келиб тушди

 

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

 

6390 «Бошқа олинган бўнаклар»

 

Жадвал бўйича тўлов муддати келганда бўнак ҳисобга киритилди

 

6390 «Бошқа олинган бўнаклар»

 

4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм»;

4830 «Олинадиган фоизлар» / 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар», агар молиявий ижара асосий фаолият тури бўлса

 

 

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Прочитано: 1997 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика